UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Lausanne Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 18:42"Менимча, Ян яна Двалишвилини мағлуб этади" - Сонг Ядонг 0 18:19Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испанияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди 0 17:45Гандбол. Ёшларимиз Осиё чемпионатининг 1/4 финалида! Гуруҳнинг сўнгги ўйинида мезбонлар маҳв этилди 0 17:17"Кличкони мағлуб этганимдан кейин ўлишни хоҳладим" - Тайсон Фьюри 0 16:40"Нурмагомедовни мағлуб этсам, UFC менга чемпионлик жанги беради" - Сонг Ядонг 0 16:14Италия Инфантинони қўллаб-қувватлашни қайтариб олди 0 15:40"Иккимиздан биримиз ўлишимиз керак". Жош Хокит Перейрани жангга чорлади 0 15:13Тайсон Фьюри: "Илк спаррингимдаёқ отамнинг учта қовурғасини синдириб қўйганман" 0 14:48Мераб Двалишвили: "Мен учун энг муҳими — Янни мағлуб этиш, камар эса иккинчи даражали" 0 14:09Президент қарори билан стадионларнинг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш тақиқланган. Бу "Тўқимачи" стадионига тааллуқли эмасми? 0 13:42Мадримовнинг вазнидаги Себастьян Фундорага мажбрий чемпионлик ҳимояси белгиланди 0 13:17Магнус Карлсенни мағлуб этиб шунчаки ухлашга ётган 15 ёшли ўсмир! 0 12:51Нурмагомедов нима учун унинг бурчагида Махачев бўлмаслигини изоҳлади 0 12:26МЮ "Реал" футболчининг трансферига 50 миллион беришга тайёр 0

13 июл 19:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жошуа Ван - Александр Пантожа реванш жанги ўтказилади

Энг енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Жошуа Ван ва дивизионнинг собиқ чемпиони Александра Пантожа ўртасидаги реванш жанги ташкил этилади.

Ушбу чемпионлик жанги 19 сентябрь куни Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 331 турнири кардига киритилади. Жангнинг ўтказилиши ҳақида вазиятга яқин манбалар хабар берди, бу билан америкалик мураббий Эрик Никсикнинг ўтган ҳафта эълон қилган маълумотлари тасдиқланди.

Александр Пантожа ва Жошуа Ван ўртасидаги биринчи жанг ўтган йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтганди. Ўшанда октагонга дивизионнинг доминант чемпиони сифатида чиққан бразилиялик аралаш яккакураш устаси муваффақиятсиз йиқилиши натижасида тирсагини чиқариб олган ва жангни давом эттира олмаганди. Натижада мьянмалик даъвогар ғолиб дея эълон қилинганди. 

Пантожа операциясиз тикланаётган бир пайтда, Ван жорий йилнинг май ойида япониялик Тацуро Тайрани бешинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб этиб, чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг