12 ноя 07:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жозе Альдо: «Хабиб баъзида жуда кўп гапиради. Унинг қиладиган иши йўқ»
Таниқли UFC жангчиси Жосе Альдо Хабиб Нурмагомедовнинг танқидига жавоб берди.
Хабиб Педро Мунёс устидан қозонилган ғалабадан кейин Альдони ортиқча мақташ керак эмаслигини айтган эди. Нурмагомедов шунингдек, Жозе чемпионлик пойгасига қайтиш ҳақида ўйламаслиги кераклигини таъкидлади.
«Баъзида Хабиб жуда кўп гапиради. Нафақага чиққандан кейин ҳеч қандай иши йўқ ва эътиборини қаратадиган иш қидирмоқда. Унинг айтишича, мен яна қайта чўққига чиқа олмайман - аммо Блахович устидан тўлиқ устунлик қилиб, яримоғир вазн тоифасида чемпион бўлган 42 ёшли Тейшейрага қаранг. Ҳатто Адесанья каби истеъдодли спортчи ҳам беш раундда Блахович билан ҳеч нарса қила олмади. Ёши меникидан катта бўлган Гловер эса ғалаба қозонди», - деди Альдо.
Ҳавола :
Манба : Championat.com
Фикрлар