UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0

27 дек 08:11
Янгиликлар

Бошқалар

Журналистлар бадминтонда маҳоратларини синаб кўришди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  Бадминтон
Ўзбекистон бадминтон федерацияси мажмуасида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида бадминтон мусобақаси бўлиб ўтди.

Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган мусобақа журналистлар ва соҳада хизмат қилаётган ходимларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, уларни жисмоний фаолликка чақиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Муросасиз беллашувларга Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ўртасидаги рамзий ўйин билан старт берилди.

– Журналистлар ўртасидаги бу галги баҳсларнинг олдингилардан фарқли жиҳати, унда иштирокчилар ёш тоифаси бўйича беллашишди. Яъни 40 ёшгача бўлган ва ундан катта ёшлилар. Бу эса мусобақанинг ҳар жиҳатдан адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлади, – дейди Туризм ва спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Зарина Абдуллаева.

Телевидение, радио, газета, ахборот агентлиги, интернет журналистикаси, турли корхона-ташкилотларнинг матбуот хизмати вакилларининг 70 нафарга яқини “Янги йилга спорт билан!” шиори остида ташкил этилган мусобақада ўз омадини синаб кўришди.

Қизиқарли ва дўстона ўтган баҳсларда М.Эрматова, Ҳ.Маннапова, С.Ниёзов ва Б.Мақсудов яккалик баҳсларда ғолиб чиққан бўлса, А.Муроджонов/М.Эрматова жуфтлик мусобақаларида бош совринга эга чиқишди.

Эътиборлиси, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган журналист ва соҳа ходимлари мусобақани соврин – вилосапидда тарк этадиган бўлишди.

Бундан ташқари ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ҳамда спорт анжомлари билан тақдирланишди. Шунингдек, яккалик баҳсларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга Янги йил совғаси – “Тибет” дам олиш масканига оилавий дам олиш учун ваучерлар тақдим этилди.

Муҳими, соҳа ходимларининг бир куни саломатлик машғулотларига бағишланди, соғликлари мустаҳкамланди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг