UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Шахмат Олимпиадаси. Олтита терма жамоамиз иштирокидаги ўйинлардан ОНЛАЙН 0 19:02Макгрегор Холлоуэйга қарши жангдаги мағлубиятдан норози 0 18:24"Насаф"нинг Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси 1-туридаги рақиби ҳақида 0 17:45Акбар Абдуллаев ва яна 3 нафар спортчи DWCS турниридан кейин UFC билан шартнома имзолади 0 17:12Сув полочи қизларимизнинг Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби эълон қилинди 0 16:30Царукян тасдиқлади: UFC юлдузи Руффига қарши жангда унинг бурчагида бўлади 0 15:46Ямаль ўзини Месси, Роналду ва Марадона билан солиштирди 0 15:02Аичи-Нагоя-2026: спорт гимнастикаси бўйича эркаклар жамоамиз таркиби эълон қилинди 0 14:26Дана Уайт UFC 331 турнири учун янги бонусни эълон қилди 0 14:07"Агар унга ютқазсам, ҳаммаси нарсамни йўқотаман" - Арман Царукян 0 13:41Расман! Лазизхон Ўзбековга Холмурод Нурматовдан реванш олиш имкони берилди (ПОСТЕР) 0 13:15"Насаф" бугун ОЧЛ 2 мусобақасида ўз юришини бошлайди 0 12:442,5 млн доллар! Ҳатто ютқазган шахматчи ҳам миллионерга айланади 0 12:13Майкл Пейж: "Доғистонликлар зерикарли жанг кўрсатишади, лекин UFC`да қолишмоқда" 0 11:41Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги натижалари 0

26 фев 12:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кафолатланган гонорари 32 млн доллар бўлган жанг иштирокчилари тарозига чиқишди

Бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Оқшом доирасида америкалик боксчи-блогер Жейк Пол британиялик профессионал боксчи Томми Фьюрига қарши рингга кўтарилади. Ҳар икки боксчи тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди ва ҳар иккаласи ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришди. 

Пол 83.3 килограмм (183.6 фунт), Фьюри эса 83.7 килограмм (184.5 фунт) тош босди. Боксчилар 30 сониялик кўз уриштириш маросимида ҳам юзма-юз келишди. Кутилганидек, бу жараён шунчаки сокин ўтмади. Британиялик боксчининг асаблари дош беролмади ва блогерни туртиб юборди.  

"Унинг вақти тугади. У тамом бўлади. Жейк Пол бошқа бокс жангларида рингга чиқмайди. Уни узоғи билан тўрт раундда йўқ қиламан", - деди Фьюри.

"У катта акаси сингари катта гапиришни яхши кўради. Лекин унинг асабийлашаётгани ва қалтираб туришига ҳамма гувоҳ бўлди. Мен хотиржамман. Менга бундай ўйинлар ярашмайди – мен Огайо штатининг Кливленд шаҳридан келган ҳақиқий ваҳшийман. Асл қотил менман", – дея Фьюрининг гапига жавоб қайтарган Пол. 

Аввалроқ, жанг 8 раунд этиб белгиланган, Жейк Пол 25 миллион доллар, Томми Фьюри эса 7 миллион доллар кафолатланган гонорарга эга бўлиши айтилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг