UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0

22 июн 10:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камарини Ғиёсовга "қолдирган" Энниснинг навбатдаги жангини қачон ўтказиши айтилди

Яримўрта вазн чемпиони Жейрон Эннис биринчи ўрта вазн тоифасида дебют қилади.

Америкалик 27 ёшли чарм қўлқоп устаси айнан шу мақсадда яримўрта вазндаги чемпионлик камарини вакант, яъни эгасиз қолдириб, биринчи ўрта вазнга ўтишини эълон қилганди. Боксчининг промоутери Эдди Хирн янги вазндаги дебют август ойида ўтказилишини айтди. 

"У биринчи ўрта вазнни даҳшатга солади. Нафақат биринчи ўрта вазнда, балки бир йилдан кейин ўрта вазн тоифасида ҳам назоратни ўз қўлига олади. У йирик гавда тузилишига эга ва ҳозирги 3 кг ортиқча вазн унинг янги вазндаги иштироки самарали бўлишини таъминлайди. Эннис август ёки сентябрь ойида рингга қайтади. Вержил Ортис, Бахрам Муртазалиев, Себастьян Фундора, умуман биринчи ўрта вазннинг барча етакчиларига қарши жанг қилишга тайёр бўлади. Янги вазн унинг имкониятларини 100 фоизга очиб беради", — деди Хирн. 

Маълумот учун, Эннис ўтаётган биринчи ўрта вазнда ҳамюртимиз Исроил Мадримов ўз жангларини ўтказиб келмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг