UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

04 сен 08:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камару Усман допинг билан боғлиқ муаммони эслади

Теглар :  Камару Усман
Ярим ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Камару Усман допинг билан боғлиқ муаммоларни эслади.

"Одамлар доимо мени айблашади. Чунки ҳеч қачон ўзим ҳақимда сўзлаб бермаганман. Улар ошқозонимда бешта чандиқ борлигини кўрсатиб, мени ранжитадилар. 

Бу воқеани айтиб беришга уялганман. Коллежнинг биринчи йилида қўлларим ва ошқозонимда тошмалар пайдо бўлди ва мен ҳар доим машғулотдан сўнг дарҳол душ қабул қиладиган озода одамга айланганман. Кейинчалик тошмалардан қон оқа бошлади ва бу нормал ҳолат эмаслигини тушундим", — деди Усман Жо Роганга берган интервьюсида.

Усманнинг сўзларига кўра, у шифокорга мурожаат қилган ва ҳавотир оладиган ҳеч нарса йўқлигини айтишган.

"Шифокорлар тошмаларга тегишни тақиқлашди. Улар вақт ўтиши билан йўқолиб кетишини айтишган эди. Лекин менинг аҳмоқлигим туфайли тошмалар қонай бошлади. Энди менинг ошқозонимда чандиқлар бор ва одамлар мени допинг истеъмол қилганликда айблашади. Гарчи мен тақиқланган моддаларни истеъмол қилмаган бўлсам ҳам. Рақибларим ичида бундайлар бор", — дея қўшимча қилди Усман.

Эслатиб ўтамиз, Усман - Эдвардс жанги 21 август куни бўлиб ўтган ва баҳс якунланишига бир неча сония қолган бир пайтда Леоннинг нокаутли ғалабаси билан якунланган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг