UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Ислам Махачев нега Иэн Гаррига қарши жанг қилиш қийин бўлганини айтди 0 19:05“Арсенал” юлдуз вингерини фақат бир шарт билан сотишга тайёр 0 18:28"Гарри билан жанг Ислам фаолиятидаги энг оғир жанглардан бири бўлди" - Махачевнинг мураббийи 0 17:45"Нега у икки камарни ушлаб турибди?" Холлоуэй UFC 330'дан кейин Махачевга "тош отди" 0 16:23Темиров — Кавана: кучли зарба ва техник ақл тўқнашуви. Абу-Дабидаги жанг нимани ҳал қилади? (мутолаа учун) 0 15:49Роналду: “Эҳтимол, бу менинг футболдаги сўнгги йилим бўлиши мумкин” 0 15:22IBF рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:58Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлашди 0 14:30Рамазон Темиров допинг текширувидан ўтди (ФОТО) 0 13:49Ироқ телеканали "Пахтакор" учрашувларини тўғридан-тўғри кўрсатишни бошлади 0 13:21Ислам Махачев кейинги рақиби сифатида кимни лойиқ кўришини айтди 0 12:45Дана Уайт Оқ уйда UFC турнирининг қайта ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди 0 12:19WBC рейтинги: 11 нафар боксчимизнинг рейтинги қандай? 0 11:53Варди фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин 0 11:29Жанибек Алимханули WBO камари учун даъвогарга айланди 0

04 апр 14:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камару Усман Исраэл Адесаньяга ишонади

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Исраэль Адесаня ўтган ҳафта кетма-кет тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олганди.

Шунга қарамай, яна бир собиқ чемпион Камару Усман дўстини жангчи сифатида ҳали ҳам рақобатбардош деб ҳисобламоқда. 

"Мен Исраэлнинг мухлисиман. Лекин ўзим ҳам шундай вазиятларда бўлган жангчи сифатида унинг ҳолатига ҳавас қилиб бўлмаслигини яхши тушуниб турибман. Аммо қанчалик оғир бўлмасин, унинг кучли бўлиб қайтишига ишонаман. У ҳали ҳам кўп нарсага қодир - бу кўриниб турибди. Адесанья ҳали ҳам рақибларни "қисм"ларга ажратиши мумкин. Лекин бундай вазиятга тушиб қолганингизда, ўзингизга шубҳа қилмасликнинг деярли иложи йўқ.

Кўтарилган ва ёш бўлганингда, шунчаки чиқиб, кетма-кет ғалаба қозонасан. Шубҳа қилишга вақтинг йўқ. Сенда шундай ички кайфият бор. Аммо сен чўққида бўлганингда ва секин-аста пастга туша бошлаганингда, шубҳалар бу пасайиш билан бирга келади. Менда бу ҳали ҳам борми? Мен ҳали ҳам эплай оламанми? Мен ҳали ҳам шу даражадаманми? Бу каби саволларнинг кети узилмайди. Шунинг учун бир иложини қилиб, денгизга лангар ташлаб, қайиқни орқага қайтариш керак", - деди Усман.

Маълумот учун, Исраэль Адесаньянинг сўнгги ғалабаси 2023 йилга тўғри келмоқда. Ўшанда у Алекс Перейрани нокаутга учратиб, ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини қайтариб олганди. Шундан кейин нигериялик Шон Стрикленд, Дрикус Дю Плесси, Нассурдин Имавов ва Жо Пайферга имкониятни бой берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг