12 мар 08:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Камару Усмaн Колби Ковингтонга учинчи жанг учун ўз шартини айтди
Ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Камару Усман Колби Ковингтон у билан учинчи жангни ўтказиш учун нима қилиши кераклиги ҳақида гапирди.
"Ҳозирда бу кураш мантиқий эмас. Чунки у яна бир нечта ғалаба қозониши керак. У Гилберт Бернсга, Виценте Луке ва Хамзат Чимаевга қарши жанг ўтказмаган. Майли у бир нечта жанг ғалаба қозонисин"- деди Усман ESPN телеканалига берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, Колби Ковингтон ярим ўрта вазн тоифасида UFC рейтингида Хорхе Масвидални хакамлар қарори билан мағлуб этиб, биринчи поғонани ҳимоя қилган эди.
Аввалроқ америкалик жангчи нигерияликдан чемпионлик унвонини тортиб олиш учун икки марта муваффақияциз жангни ўтказган. 2019 йил декабрь ойида техник нокаут билан Усманга ютқазган. Ўтган йилнинг ноябрида эса беш раунд натижасига кўра хакамлар қарор билан ютқазганди.
Ҳавола :
Манба : fighttime.ru
Фикрлар