UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0

03 янв 08:50
Янгиликлар

Теннис

Камилла Раҳимова ва Мария Тимофеева финал учрашувини ўтказди

Ўзбекистоннинг биринчи ва иккинчи ракеткалари Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказилаётган WTA 500 тоифасига кирувчи турнирда иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Афсуски, ҳар икки теннис маликамиз асосий тўрга йўлланма берган саралашнинг финал учрашувида мағлубият аламини тотиб кўрди. Улар 2026 йилнинг илк WTA турнирида муваффақиятли старт олганди. Раҳимова 1/2 финалда австралиялик Астра Шармани 6/2, 6/2, Тимофеева дунёнинг 70-ракеткаси, саралашда биринчи рақам остида таснифланган хорватиялик Антониа Рузични 7/5, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. 

Турнирда саккизинчи рақам остида ҳаракат қилган Раҳимова бироз аввал якунига етган ва асосий тўрга йўлланма берган саралашнинг финал баҳсида мусобақанинг учинчи ракеткаси, словакиялик Ребекка Шрамковага деярли қаршиликсиз ютқазди - 1/6, 2/6. WTA рейтингида 143-ўринни эгаллаб турган Тимофеева эса беларуслик Александра Сасновичга 2/6, 6/3, 2/6 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирдаги иштирокини якунлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг