UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

06 фев 07:44
Янгиликлар

Ўқ отиш

Камондан отиш федерацияси Россия билан ҳамкорлик қилади

Кеча Ўзбекистон камондан отиш федерациясида Россиядан ташриф буюрган мураббий Илдар Сайфулин билан учрашув ташкил этилди.

Унда бош котиб Зафар Юсупов россиялик мураббийга мамлакатимизда камондан отиш спортига қаратилаётган эътибор, терма жамоа спортчилари олдига қўйилган вазифалар ҳақида гапириб берди.

Шунингдек, Ўзбекистон нафақат Олимпия, балки Паралимпия ўйинларида ҳам камондан отиш бўйича муносиб иштирок этмоқчи эканлиги таъкидланди. Шу мақсадда Илдар Сайфулинга камондан отиш бўйича Ўзбекистон паралимпия терма жамоасида мураббий сифатида фаолият олиб бориш таклифи берилди.

Ўз навбатида россиялик мураббий мамлакатимизда спортнинг ушбу турига эътибор ошиб бораётганини, ушбу таклифга қарши эмаслигини маълум қилди.

«Ўзбекистонда шахсан мамалакат президенти ушбу спорт туринига бефарқ эмаслигини биламан. У киши Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, камондан отиш базасининг очилиш маросимида қатнашганлиги қувонарли холат. Мен бу диёрда ишлаб, паралимпия спортчиларига ўз ёрдамимни беришга, керак бўлса Ўзбекистонда қолиб ишлашга тайёрман», – деди мураббий.

Энди россиялик мутахассис 15-20 февраль кунлари Қўқон шаҳрида ташкил этиладиган Ўзбекистон қишки чемпионатини кузатади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг