UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

25 май 17:45
Янгиликлар

Бошқалар

Карантиндан кейин спортчиларимизнинг йиғини қандай ташкил қилиниши мавзусида семинар ўтказилди

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясида МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) томонидан амалий семинар ташкил этилди.


Мавзу - “Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг 2021 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муваффақиятли тайёрлаш”.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси (ЎзРПА) масъул ходими Шавкат Султонов, МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов, РСТИАМ директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдушукур Садиков, юртимизда фаолият олиб бораётган Олимпия спорт турлари бўйича федерацияларнинг Бош котиблари, терма жамоа мураббийлари ва спорт шифокорлари иштирок этишди. Таъкидлаш жоиз, мазкур учрашувда қатнашган барча мутасаддилар ижтимоий масофа ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишди ва семинар икки қисмда ташкил этилди.

 

Дастлаб РСТИАМ шифокори Татьяна Таралёва Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси мисолида COVID-19 инфекциясининг тарқалишини олдини олиш, федерация ҳудудида олиб борилган ишлар тўғрисида маълумот берди. Сўнг РСТИАМ даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари Дилшод Маҳмудов коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича ҳукуматимиз томонидан чиқарилган тегишли қарорлар, спортчиларимизни бўлажак Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича марказ томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ҳақида тушунтириш берди.


Шунингдек, семинар давомида РСТИАМ директори Абдушукур Садиков мамлакатимизда эълон қилинган карантин бекор қилингач терма жамоа спортчиларининг ўқув-йиғин машғулотларини қандай олиб бориши ҳақида тўхталиб ўтди.

Семинар қатнашчилари ўз ишларини тақдим қилгач, йиғилиш якунигача мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг