UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижаси битта саҳифада (LIVE) 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0

07 апр 16:20
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ. Икки нафар спортчимиз Марокашдаги "Premier League" мусобақасининг финалига чиқди

Марокашнинг Работ шаҳрида каратэ бўйича нуфузли "Premier League" мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу турнирнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида икки нафар спортчимиз иштирок этмоқда.

Эътиборлиси, уларнинг ҳар иккиси ҳам ҳозирча барча беллашувларни ўз фойдаларига ҳал қилиб, финалгача етиб келишди.

-60кг вазн тоифасида жангларда иштирок этган Садриддин Сайматов Швейцария, Франция, Қозоғистон ва Тунис давлатларидан ташриф буюрган спортчиларни мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди Сайматов олтин медаль учун туркиялик Айкут Каяга қарши жанг қилади.

-75кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Достонбек Отаболаев Чили, Латвия, Венгрия, Франция вакилларидан устун келди. Ҳал қилувчи баҳсда Достонбек беш карра жаҳон чемпиони ҳисобланган озарбайжонлик Рафаэль Агаевга қарши баҳс юритади.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Баҳринисо Бабаева илк жангида имкониятни бой бериб қўйди. Яна бир спортчимиз Барно Мирзаева эса ҳали турнирдаги иштирокини бошламади.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтишимиз лозимки, бугунги кунгача "Premier League" мусобақаларида хеч қачон битта турнирда бирданига икки нафар каратэчимиз финал йўлланмасини қўлга киритмаганди. Олтин медаль тақдири ҳал бўладиган эртанги беллашувларда вакилларимизга омад тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг