UZ

Сўнгги янгиликлар

10:33UFC Fight Night 270 турнирининг бонус эгалари маълум 0 10:12Иқболжон Холдаровнинг жанги эълон қилинди. Рақиб ҳали мағлуб бўлмаган (Тўлиқ кард) 0 09:51Шерзод Поёнов ҳам PWL 11 турнирида жанг қилади, рақиб Россиядан! 0 09:30"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал ўйини учун тахминий таркиби маълум 0 09:09Жароҳатдан қайтган Тахмина Икромова Марбелья Гран-присида шоҳсупага кўтарилди 0 08:48Бобур Абдулазизов Одилхонни мағлуб этган қозоқ спортчиси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 08:27Шарифа Давронова Жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 08:06Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади 0 04:31Евлоевнинг ғалабали серияси давом этди! UFC London турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 04:30Мовсар Евлоев UFC London турнирининг марказий жангида Лерон Мёрфини мағлуб этди 0 03:10Майкл Пейжнинг UFC'даги омадли юриши давом этмоқда, у бу сафар Паттерсондан устун келди 0 02:12Роман Долидзе UFC'да кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди 0 18:05"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди 0 17:39Волкановски ўзи мағлуб бўлган жангни "энг севимлиси" деб атади 0 17:17"Топурия? Менинг услубим унга муаммо туғдириши мумкин" - Сен-Дени 0

14 июн 19:25
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ. Токио Олимпиадаси лицензиясига жуда яқин келдик, аммо...

Теглар :  Каратэ
Франциянинг Париж шаҳрида каратэ бўйича Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа ўтказилди.

Аввалроқ, ушбу мусобақада ўзбекистонлик каратэчилар ҳам иштирок этиши ҳақида хабар қилгандик.

Терма жамоамиз лицензион турнирда 6 нафар спортчи билан иштирок этди. Афсуски, мусобақа якунига кўра хеч қайси каратэчимиз лицензия қўлга кирита олмади. 

Каратэчиларимиз Парижга 6 кишилик таркиб билан жўнаб кетишганди. 

Вакилларимиз ичида -75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Достонбек Отаболаев ярим финалгача етиб борди. Финал ва Токио Олимпиадаси лицензияси учун кечган баҳсда у германиялик рақибга имкониятни бой бериб қўйди. Шундай бўлсада, унда яна бир имконият юзага келганди. Учинчи ўрин учун баҳсда эса қозоғистонлик рақибга мағлуб бўлди. 

Маълумот учун, ушбу лицензион турнирда кучли учликка кирган каратэчилар Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишарди. 


Ўзбек каратечиларидан ким қайси босқичгача етиб борди?

-67 кг: Садриддин Сайматов - учинчи жангида россиялик рақибга ютқазди

-75 кг: Достонбек Отаболаев - ярим финалда германиялик, учинчи ўрин учун баҳсда эса қозоғистонлик рақибга мағлуб бўлди

+75 кг: Жаҳоншох Иброҳимов - иккинчи жангида италиялик рақибга ютқазди

-55 кг: Баҳринисо Бобоева - иккинчи босқичда италиялик спортчига мағлуб бўлди

-61 кг: Севинч Раҳимова - биринчи жангида россиялик рақибга ютқазди

+61 кг: Дилдора Алиқулова - иккинчи жангида Словакия вакиласига ютқазди



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг