UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0

24 фев 08:46
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ WKF. Тошкент вилояти жамоаси Таиланддаги мусобақада 8 та медаль қўлга киритди

22-24 февраль кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида каратэ WKF бўйича жаҳон кубоги таснифига кирувчи "Tayland Karate Cup International Chempionships-2025" турнири бўлиб ўтди.

Ушбу халқаро мусобақада дунёнинг йигирмага яқин давлатдан келган спортчилар ғолиблик учун татамига чиқишди. Қувонарлиси, ушбу халқаро мусобақада спорт делегация раҳбари Шохрух Жўраев бошчилигидаги каратэчиларимиз ижобий натижаларга эришишди. 

Хусусан, Тошкент вилояти жамоасининг ҳам иштироки эътирофга сазовор бўлди. Мазкур халқаро мусобақада иштирок этган тажрибали мураббийлар Дилшод Юсупов (Тошкент тумани) ва Ҳамдамжон Шодибеков (Бекобод ш.) шогирдлари 4 та олтин ва 4 та кумуш  медалини қўлга киритишди. 

Мусобақа якунида терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллади. 

Ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаль 

Рустамжон Собиров (Бекобод ш.) 

Жалолиддин Арипов (Бекобод ш.) 

Камронбек Камилов (Бекобод ш.) 

Камронбек Рустамжонов (Бекобод ш.) 


Кумуш медаль 

Саидкамол Адилов (Тошкент т.) 

Зубайир Азадов (Тошкент т.) 

Камронбек Абдуқаюмоа (Бекобод ш.) 

Зиёвуддин Имомов (Бекобод ш.) 

Шунингдек, мураббийлар Дилшод Юсупов ва Ҳамдамжон Шодибековлар мусобақа ташкилотчилари томонидан махсус ташаккурнома билан тақдирланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг