UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0 10:45Криштиану Роналду ўзи билан боғлиқ шов-шувли вазият бўйича барчасини айтиб берди 0 10:19UFC Fight Night 290 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 09:47Забит RAF лигаси билан шартнома имзолади. Илк рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0

29 дек 11:04
Янгиликлар

Шахмат

Карлсен ва Горячкина Рапид бўйича жаҳон чемпиони бўлган мусобақада шахматчиларимиз қандай натижа қайд этишди?

Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилаётган FIDE Жаҳон чемпионатида Рапид бўйича баҳслар якунига етиб, ғолиб ва совриндорлар маълум бўлди.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 70 давлатидан келган 394 нафар шахматчи иштирок этяпти. Ўзбекистон терма жамоаси сафида 14 нафар шахматчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Афсуски, Рапид баҳсларида ҳамюртларимизнинг ҳеч бири совринли ўринлардан жой ола билмади. Шахматчиларимиз орасида энг яхши натижага Жавоҳир Синдаров эришди. Жаҳон кубоги ғолиби 13 имкониятдан 9 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 7-ўринни эгаллади. Нодирбек Абдусатторов 8,5 очко тўплади ва 23-ўрин билан кифояланди. 

Сўнгги 13-турда Жавоҳир Синдаров оқ доналарда россиялик Андрей Есипенко билан муросага келди. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда бошқа бир рус гроссмейстери Денис Лазавик билан муросага келди. Шамсиддин Воҳидов, Ҳумоюн Бегмуратов, Муҳаммадзоҳид Суяров ва Жаҳонгир Воҳидов ҳам сўнгги турда дуранг натижа қайд этди. Нодирбек Якуббоев ва Муҳиддин Мадаминов қора доналарда ўйнаганликларига қарамай, рақибларини таслим этди.    

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси вакилаларидан энг яхши натижа Афруза Ҳамдамовада, у 11 имкониятдан 7 очко тўплади ва қўшимча кўрсаткичларга кўра 22-поғонадан жой олди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова 6,5 очко жамғарди ва 31-ўринга жойлашди. Аёллар ўртасидаги рапид баҳсларида россиялик Александра Горячкина чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. 

Cўнгги кунги баҳсларни кўтаринки кайфиятда ўтказган Магнус Карлсен 10,5 очко билан муддатидан олдин рапид бўйича жаҳон чемпионига айланди. Россиялик Владислав Артемьев 9,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринни эгаллади. Ҳиндистонлик Аржун Эргаиси охирги турда россиялик Александр Шимановни мағлуб этгани ортидан 9,5 очко билан кучли учликдан жой олди. 

Ўзбекистон шахматчиларининг Рапид баҳсларидаги якуний натижалари:

Эркаклар:

1. Жавоҳир Синдаров – 9 очко, 7-ўрин

2. Нодирбек Абдусатторов – 8,5 очко, 23-ўрин

3. Муҳиддин Мадаминов – 7,5 очко, 65-ўрин

4. Нодирбек Якуббоев – 7,5 очко, 72-ўрин

5. Жаҳонгир Воҳидов – 7 очко, 96-ўрин

6. Ҳумоюн Бегмуратов – 7 очко, 99-ўрин

7. Шамсиддин Воҳидов – 7 очко, 101-ўрин

8. Муҳаммадзоҳид Суяров – 6,5 очко, 143-ўрин


Аёллар:

1. Афруза Ҳамдамова – 7 очко, 22-ўрин

2. Гулруҳбегим Тохиржонова – 6,5 очко, 31-ўрин

3. Умида Омонова – 6 очко, 60-ўрин

4. Мадинабону Халилова – 5 очко, 95-ўрин

5. Гулдона Каримова – 4,5 очко, 102-ўрин

6. Нилуфар Якуббаева – 4,5 очко, 116-ўрин

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг