UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

16 мар 10:02
Янгиликлар

Теннис

Касаткинанинг юриши давом этади, галдаги “қурбон” - Кербер!

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида ўтказилаётган нуфузли теннис турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Соврин жамғармаси 8 648 508 долларни ташкил қилувчи BNP Paribas Open мусобақасининг яккалик баҳсларида ярим финал иштирокчилари маълум бўлди. Катта шов-шув кўтаришга муваффақ бўлган Дарья Касаткина яна бир кутилмаган ғалабага эришди. 

Бу сафар дунёнинг 19-ракеткаси бўлган россиялик теннисчи WTA рейтингида 10-ўринни эгаллаб турган собиқ биринчи ракетка германиялик Анжелик Керберни 6:0, 6:2 ҳисобида таслим этди. Энди Касаткина ярим финалда америкалик Винус Уильямсга қарши кортга чиқади. 

Чорак финал натижалари:

Симона Халеп (Руминия, 1) – Петра Мартич (Хорватия) – 6:4, 6:7 (5), 6:3

Наоми Осака (Япония) – Каролина Плишкова (Чехия, 5) – 6:2, 6:3

Дарья Касаткина (Россия, 19) – Анжелик Кербер (Германия, 10) – 6:0, 6:2

Винус Уильямс (АҚШ, 8) – Карла Суарес-Наварро (Испания, 27) – 6:3, 6:2

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг