UZ

Сўнгги янгиликлар

22:39Озода Собиржонова Ар-Риёд-2025 Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби! 0 20:18Махачев Илия Топуриянинг қўпол гапларига муносабат билдирди 0 19:54Дана Уайт Ислам Махачевнинг бугунги жангига баҳо берди 0 19:27UFC 322 турнирининг бонуслари кимларга насиб қилди? 0 18:39Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди + ФОТО 0 18:00Пара пауэрлифтингчиларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этади 0 17:39Ўзбекистон от спортида янги саҳифа — Бекзод Қурбонов Техасдаги Жаҳон кубоги финалида иштирок этади! 0 17:18Жейк Пол ва Энтони Жошуанинг жанг орқали қанча гонорар ишлаб олиши маълум 0 16:57"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди 0 16:36Шоҳжаҳон Эргашевнинг Salita промоутерлик компанияси билан ҳамкорлиги якунланди (ФОТО) 0 16:15FIDE аёллар ўртасидаги жамоавий Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон қайси гуруҳдан жой олди? 0 15:54Фомин Баҳрайн турнири финалида ўйнайди 0 15:33Англия терма жамоаси сардори ЖЧ-2026 фаворитлари ҳақида гапирди 0 15:12Руслан Абдуллаев ва Бектемир Мелиқўзиев АҚШга жўнаб кетди + ФОТО 0 14:51Ислам Махачев — икки вазнда UFC чемпиони бўлган тарихдаги 11-жангчи! 0

20 дек 20:15
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Катта бокс оқшоми: Бивол, Жошуа, Уайлдер йилни якунлаб беради

Йилни ажойиб бокс жанглари билан якунлаймиз

Йил якунида бокс ўз мухлисларига қандай совғалар тайёрлаб қўйган?

Саудия Арабистонида Дмитрий Бивол, Деонтей Уайлдер ва Энтони Жошуа иштирок этадиган бокс оқшоми алоҳида ажралиб туради.

23 декабрь. Даниэль Дюбуа - Жаррелл Миллер

Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) бокс бўйича катта турнир бўлиб ўтади, бу тақвим йилини самарали тарзда якунлаши керак. Турнир карди энг яхши жангчилар билан тўлдирилган ва Дюбуа-Миллер жуфтлиги кардга янада қизиқиш орттиради. Дюбуа Александр Усикка тегишли камарларга даъвогарлик қилди, аммо нокаут билан ютқазди. Даниэль энди яна ғалабали цериясини давом эттиришга ҳаракат қилади. Рақиб - мағлубиятсиз Жаррелл Миллер. Америкалик 27 та жанг ўтказиб, 26 та ғалаба (битта жанг дуранг билан якунланган), 22 тасини нокаут билан якунлаган. Икки нокаутчи ўртасидаги тўқнашув, бу қизиқ эмасми?

23 декабрь. Жей Опетайя - Эллис Зорро

Шунингдек, кардда оғир вазн тоифасида (90,7 кг гача) чемпионлик жанги мавжуд. IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлган 28 ёшли австралиялик Жей Опетайя камарини иккинчи марта ҳимоя қилади. Опетайя 2022 йил июль ойида Майрис Бриедисга қарши жангда чемпионликни қўлга киритган ва 2023 йилнинг cентябрь ойида Жордан Томпсонни нокаутга учратган. Жейнинг навбатдаги рақиби Эллис Зорро бўлади. Британиялик 17 та жангда 17 та ғалабага эришди, бироқ у нокаутчи эмас, фақатгина 7 жангни муддатидан олдин якунлаган. Кўпчилик ишонмаганига қарамай, Зорро чемпионлик учун курашиш имкониятига эга бўлди.

23 декабрь. Арсланбек Махмудов - Агит Кабайел

Супер оғир вазн тоифасидаги канада-россиялик Арсланбек Маҳмудов ғалабали церийасини давом эттириш ниятида. Профессионал сифатида у 18 та жангда 18 та ғалабага эришган, шундан 17 таси нокаут. Маҳмудов мураккаб усулларни ўйлаб топмайди ва доим нокаут учун боради. 

31 ёшли немис боксчиси Агит профессионал рингда ҳали мағлуб бўлмаган -21 жангдан 15 тасини муддатидан олдин якунлади.

23 декабрь. Дмитрий Бивол - Линдон Артур

Саудия Арабистонидаги бокс оқшомининг учта асосий воқеасига яқинлашиб қолдик. WBА йўналиши бўйича мағлубиятсиз чемпион Дмитрий Биволнинг чиқиши биз учун ушбу кардда энг кутилган жанг бўлиши мумкин. Бивол 2022 йилнинг ноябрь ойида Хильберто Рамиресга қарши курашганидан сўнг рингга чиқмади. Бутун йил давомида Дмитрий ва Артур Бетербиев ўртасидаги жанг ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо йил охирида Биволга IBО чемпиони Линдон Артур берилди. Биволнинг сўзларига кўра, ҳозирда бу унинг учун энг яхши рақиб, Дмитрий кўпроқ жангсиз қолишни истамади.

23 декабрь. Деонтей Уайлдер - Жозеф Паркер

Оқшомнинг асосий жангида оғир вазнли Деонтей Уайлдер ва Жозеф Паркер иштирок этади. Уайлдер (43-2-1, 42 КО) бошқа таништиришга муҳтож эмас, у бизнинг замонамизнинг энг кучли панчери ва фаолияти давомида фақат бир кишига – Тайсон Фьюрига ютқазган. Деонтей чемпионлик учун курашга қайтиш ниятида ва Паркерни энг яхши даъвогар билан курашга қадам сифатида кўради. Жозеф ўзининг таниқли рақибини ажаблантирадиган нарсаси борлигига амин. Паркернинг рекорди - 33-3, у 23 марта нокаут эвазига ғалаба қозонган ва ҳозирда учта жангдан иборат ғалабали церийани давом эттирмоқда. Асосий савол, унинг стойкаси кучлими? Акс ҳолда рингда Уайлдерга қарши ҳеч нарса қила олмайди.

23 декабрь. Энтони Жошуа - Отто Уоллин

Ар-Риёддаги ивентга дунёнинг асосий бокс юлдузларидан бири бошчилик қилмоқда. Энтони Жошуа билан нималар содир бўлишидан қатъи назар, у PPVни қандай сотишни билади ва шунинг учун ҳам Энтони бундай йирик турнирларнинг асосий қаҳрамони бўлади. Британияликнинг рақиби яқинда Мурат Гассиевни мағлуб этган Отто Уоллин. Жошуа ўзининг сўнгги иккита жангида Жермейн Франклин ва Роберт Хелениусни мағлуб этиб, Александр Усикка икки бор мағлуб бўлди. Уоллин Гассиев устидан қозонган ғалабасидан ташқари, фаолиятидаги ягона мағлубиятни Тайсон Фьюри келтирганлиги билан мақтаниши мумкин. Бу Жошуа учун осон юриш эмас, шу сабабли ҳам жангни кузатиб бориш керак.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг