20 ноя 08:56
Янгиликлар
Кай Кара-Франс вазндоши Темиров сингари UFC рейтингидан чиқарилди
Таниқли шарҳловчи Ариэль Хельвани маълумотига кўра, гап янги зеландияликнинг истеъфоси ҳақида кетмаяпти. Кара-Франс вакилларининг журналистга маълум қилишича, жангчи бир йиллик танаффусга чиқишга қарор қилган ва допинг текширувидан ўтган. Бу эса унга рейтингда қолиш имконини бермайди. Бу ҳолат худди ҳамюртимиз Рамазон Темировнинг вазиятига ўхшаб кетади.
Кара-Франс фаолиятини якунламайди. У бўш вақтини оиласи ва шахсий ҳаётига бағишламоқчи. Кай Кара-Франс сўнгги тўртта жангида учта мағлубиятга учради. Жорий йилнинг июнь ойида у Александра Пантожадан чемпионлик камарини тортиб олишга уриниб кўрди, аммо муваффақиятсизликка учради. Бразилиялик чемпион уни учинчи раундда бўғиб қўйди.
Умумий ҳисобда 32 ёшли янги зеландиялик ташкилотда 8 та ғалаба ва 5 та мағлубият қайд этган. У 2018 йилдан бери дунёнинг энг кучли лигасида иштирок этиб келмоқда.

Фикрлар