UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0

23 июн 07:43
Янгиликлар

Каратэ

“Keles Open” турнирида мезбонлар биринчи бўлишди + ФОТО

Каратэнинг WKF йўналиши энг оммалашган спорт турларидан саналади ва олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган.

Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида мазкур спорт билан ошно бўлган ёшлар сони кўпчиликни ташкил этади. Турли кўринишдага беллашувлар эса ҳар доим шиддатли ва жозибакор тарзда ўтказилади.

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли “Универсал” спорт мажмуасида каратэ WKF бўйича ўтказилган “Keles-Open” мусобақаси ҳам худди шундай бўлди.

Юқори савияда ташкил этилган мазкур очиқ турнирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон, Фарғона, Хоразм ҳамда Тошкент вилоятидан ташриф буюрган 400 нафарга яқин ўғил-қизлардан иборат ёш спортчилар икки кун давомида ғолиблик учун куч синашишди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Тошкент вилояти жамоаси қўлга киритган бўлса, иккинчи ўринни Тошкент шаҳри эгаллади. Учинчи ўрин Қорақалпоғистон ёшларига насиб этди.

Таъкидлаш жоиз, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган Тошкент вилояти жамоаси орасида 30 нафардан ортиқ спортчилар айнан Тошкент тумани ёшлари бўлиб, туман туризм ва спорт бўлими бошлиғи, Келес каратэ клуби раҳбари, БЎСМнинг тажрибали мураббий Дилшод Юсуповнинг шогирдлари ҳисобланади ва уларнинг 18 нафари олтин медалга эга чиқишди. Уч нафари эса чемпионлик камарини ўзлариники қилишди.  

Шунингдек, мусобақа доирасида 12 та вазн тоифасида чемпионлик камари учун ҳам беллашувлар ташкил этилди. Қуйидаги спортчилар ўз вазн тоифаларида рақибларидан устун келиб, чемпионлик камарларига эга чиқишди. 

12-13 ёшлилар

40 кг. – Жуманиёз Жуманиёзов (Тошкент ш.)

14-15 ёшлилар

52 кг. – Достон Хамроев ( Қорақалпоғистон)

+54 кг. – Роҳатой Амитова (Тошкент в.)

57 кг. – Хожиахрор Иброҳимов (Тошкент ш.)

16-17 ёшлилар

61 кг. -  Мирафзал Мирсолихов (Тошкент ш.)

63 кг. – Самандар Оқбўтаев  (Тошкент ш.)

68 кг. – Самандар Мирҳамидов (Тошкент в.)

+18 ёшлилар

55 кг. - Азизбек Исломбеков ( Тошкент в.)

60 кг. – Ҳасан Ахмадалиев  (Тошкент в.)

67 кг. – Феруз Рўзметов (Хоразм)

+67 кг. – Ғофур Зоҳидов (Тошкент в.)

Якка ката йўналиши

+18 ёшлилар

Самандар Ўрозалиев (Тошкент в.)

Мусобақа якунлангач, тақдирлаш маросими ташкил этилди. Ғолиб ва совриндорлар Тошкент вилояти Туризм ва спорт бошқармаси, Тошкент тумани ҳокимлиги, туман БЎСМ ва Келес каратэ клуби томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг