UZ

Сўнгги янгиликлар

07:07Фергюсон — BBC талқинига кўра АПЛ тарихидаги энг яхши мураббий! 0 19:29Жиззахда 4 млрд 634,2 млн сўм эвазига бунёд этилган Қиличбозлик мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 19:02Шавкат Раҳмонов қандай ҳолатда UFC чемпионлик пойгасига қайтиши мумкинлиги айтилди 0 18:30Масвидаль UFC'га қайтиши ва Эдвардс билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 17:48Инфантино йирик футбол мамлакатларини танқид қилди 0 17:05"Алекс энди аввалгидек эмас". Махачев Волкановски - Евлоев жангига тахмин билдирди 0 16:46Санжар Ташкенбай Иноуэ билан жанг қилишни истайди 0 16:16Муҳиддин Мамажонов Амирхон Алихўжаевни нокаутга учратган жангчи билан тўқнаш келади! (ПОСТЕР) 0 15:50"Челси" Энцо Фернандеснинг эҳтимолий трансферига захира вариантларни топиб қўйди 0 15:22Мераб Двалишвили: "Мен барча доғистонликларни ҳурмат қиламан, фақат бир кишидан ташқари" 0 15:14Расман! Фурқатбек Ёқубов Mangu Лигасининг илк чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 14:55"Тайёрман!". Ҳасанбой Дўсматов Бибоссиновга қарши жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:28Бобур Қурбонов Prime FL камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 14:04"Атлетико" Альваресни "Арсенал"га қанчага сотишга тайёрлиги маълум 0 13:39Таэквондочиларимиз "Taiyuan 2026 World Taekwondo Women’с Open Championships" Очиқ чемпионатида қатнашади 0

13 мар 09:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ким-кимга қарши? Тошкентдаги бокс кечасида ҳамюртларимизга кимлар рақиблик қилади?

3 апрель оқшомида жанг қиладиган айрим боксчиларимизнинг рақиблари аниқ бўлиб улгурди.

Унга кўра, оқшомнинг асосий кардида рингга кўтариладиган боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев WBA/IBF камарларини япониялик мажбурий даъвогар Риосуке Ивасадан ҳимоя қилади. Маълумот учун, 31 ёшли Иваса шу кунгача 30 та (27 та ғалабадан, 17 та нокаут) жанг ўтказиб, 3 маротаба мағлуб бўлган (2 марта нокаутга учраган). Бу тўқнашув 12 раунд бўлиши белгиланган.

Шаҳрам Ғиёсов эса россиялик Иса Чаниев(14-3, 6 КО)дан WBА International камарини ҳимоя қилади. Жанг 10 раундга мўлжалланган.

Хасанбой Дўсматов Алексис Диаз (25-2, 17 КО)га қарши жанг қилади. Ҳамюртимиз 33 ёшли венесуэлалик рақиби билан 10 раунд курашиши белгиланган. Ушбу жанг ҳам минтақавий камарлардан бири учун ўтказилиши кутилмоқда. 

Проф боксда дебют қилаётган иқтидорли чарм қўлқоб устамиз Иқболжон Холдоров украиналик 20 ёшли Володимир Хордиенко билан 6 раунд жанг қилади. Хордиенко шу кунгача проф боксда 11 марта рингга чиққан. 8 та ғалабага эга ва 3 марта мағлубиятга учраган.

Бундан ташқари, оқшомнинг бошқа қаҳрамонлари Миразизбек Мирзаҳалилов, Исроил Мадримов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов, Баҳодир Жалоловнинг рақиблари номи ҳали маълум эмас.

Ушбу жанг оқшоми Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия Қўмитаси, Ўзбекистон бокс федерацияси, "Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси ҳамда DAZN платформаси ҳамкорлига ташкил этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда илк бор ташкил этилаётган профессионал бокс оқшоми 3 апрель куни муҳташам "Ҳумо Арена"да бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
13 мар 12:01:26
Adhamjon 40 C123 MA
Alloh yuzlarini yorug' qilsin.
   
13 мар 10:47:43
Baxriddin Abdullayev
Барча боксчиларимизга омад.Оллохни узи кулласин, насиб килса аренага кириб мухлислик киламиз
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг