28 апр 09:39
Янгиликлар
Теннис
Кирьос телефон рақамини оммага ошкор этган Циципасни аҳмоқ деб ҳақорат қилди + ФОТО
Грециялик теннисчи Стефанос Циципас австралиялик Ник Кирьосни туғилган куни билан кутилмаган тарзда табриклади.
Кеча, 27 апрель куни Ник 25 ёшга тўлди. Циципас Кирьосни ўз туғилган куни, карантинда ўзини ёлғиз ҳис қилмаслиги учун "оригинал" табрик ўйлаб топди. У Никнинг телефон рақамини оммага ошкор қилди.
Циципас Instagram саҳифасига ушбу суратни жойлади. У бу ҳаракат билан блогер dudewithsign қилган ишни такрорлади. Блогер қора кўзойнак тақиб, қўлидаги картон қоғозига "Менга қўнғироқ қил" деган хисоб билан чиққанди. Циципас айнан шу ишни такрорлади.
Ўз ўрнида Кирьос хабар остида Циципасга муносиб жавоб ёзиб қолдирди: "Сен аҳмоқсан. Менга қўнғироқ қилишни тўхтатинглар!"
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар