03 мар 17:34
Янгиликлар
Кличко жаҳон ҳамжамиятини Россияни спортдан четлаштиришга чақирди
Россия армиясининг Украинага қилган жиноий ҳужумига чемпион шундай муносабат билдирди.
«Мен бутун спорт олами бирлашганидан фахрланаман: Халқаро Олимпия қўмитаси, бокс федерациялари, UEFA, FIFА, Formula -1», - дейди Кличко. - Ҳа, энди россиялик спортчилар ва жамоаларни халқаро мусобақаларда қатнашишни тақиқлаш керак. Йўқ, менда уларга қарши ҳеч нарса йўқ. Лекин улар тажовузкор давлатни, бу урушни бошлаб берган режимни ифодалайдилар. Кўрилган чоралар етарли эмас. Уруш тўхтатилгунга қадар давом этишимиз керак. Биз барчага спорт олами урушга мутлақо қарши эканлигини кўрсатишимиз керак».
«Биласизми, мен урушга дучор бўламан деб ҳеч ўйламагандим. Биз уйларимизга учаётган ракеталарни кўрдик. Биз портлаш товушларини эшитдик, уларнинг оқибатларини кўрдик. Уруш даҳшатли. Лекин мен украиналик эканлигимдан фахрланаман. Мен бир-биримизни шундай қўллаб-қувватлаётганимиздан фахрланаман. Мен украиналик эканлигимдан олдин ҳеч қачон бундай ғурур ҳис қилмаганман», — деди чемпион.
Кличко шунингдек, жаҳон ҳамжамиятини Украинага имкон қадар ёрдам беришга чақирди: «Бу сизга тегишли эмас деб ўйламанг. Бу сиздан узоқда, Украинада. Уруш бу ерда тўхтамайди, у бутун дунёга тарқалади. Шундай экан, Россиянинг тажовузкорлигини шу ерда ва ҳозир тўхтатиш, ва буни ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам қилиш керак. Биз қатъий ҳаракат қилишимиз керак».
Фикрлар
Спорт сиёсатдан буткул четда булиши керак. Майли Россия худудида уйинлар утказилмасин, лекин жамоалари бошка жойда булса хам уйнаши керак эди.