UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

20 сен 19:02
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Кличко, Холифилд ва бошқалар: бокс тарихидаги энг дахшатли жароҳатлар + ФОТО

Бокснинг ўнлаб жароҳатлари борки, юраги бўшлар уларга ҳатто қарай олишмайди!

Бир неча ой аввал Сауль Алварес британиялик Билли Жо Сондерсни нафақат мағлуб этди, балки унинг юзини синдирди. Сиз рентгенга қарасангиз шунчаки дахшатга тушасиз.

Ҳозир эса бокс тарихидаги энг қўрқинчли жароҳатларни ёдга оламиз.


Эрик Моралес - Маркос Майдана

2011 йилдаги жанг олдидан музокара босқичида у жамоатчиликни нотўғри тушунишга сабаб бўлди, чунки буюк Эрик Моралеснинг энг яхши кунлари ортда қолгани аниқ эди: у охирги 7 жангнинг атиги 3 тасида ғалаба қозонган. Шу билан бирга, ўз дивизионининг энг кучли нокаутчиси ҳисобланарди. Биринчи раундда Моралес апперкот ўтказиб юборади ва кўзлари шишиб кетди. Охир-оқибат шишиш шунчалик кучайиб кетдики, 4-раунддан бошлаб Эрик фақат бир кўз билан кўрди. Ва шу билан бирга, у ажойиб жанг ўтказди, фақат ҳакамларнинг қарори билан ютқазди-114:114 ва икки марта 112:116.


Ҳасим Раҳмон - Эвандер Холифилд

Раҳман бешинчи раундда Леннокс Люисни нокаутга учратиб, бутун дунёни ларзага келтирганди, аммо кутилганидек, у реванш жангида инглизга ютқазди. Чемпионлик жангига қайта кириш учун, Раҳман қария Холифилдга қарши курашишга қарор қилди, лекин нотўғри иш эди. Дастлабки раундларда Холифилд бехосдан рақибининг бошига урди 8-раундга келиб шишган жойнинг ҳажми бейсбол топига тенг келарди. 7-раунддан кейин шифокор жангни тўхтатди, ҳакамлар очколарни санашга қарор қилди - улар бўйича 69:64 ҳисобида иккита ҳакам ғалабани Холифилдга берди. Учинчиси эса Раҳман 67:66 ҳисобида ғалаба қозонди деб ҳисоблади.


Артуро Гатти - Альфонсо Гомес

Гатти рингда ҳақиқий жангчи эди, лекин бу организмни жуда чарчатди, шунинг учун Альфонсо Гомес билан жанг пайтида ундан фақат мард юрак қолди. Гомес ўзининг устунлигидан фойдаланиб, бутун жанг давомида кучли зарбалар берди ва еттинчи раундда Гаттини канатига сиқиб қўйди. Ўнгдан жағ қисмига қаттиқ зарба бергач Гатти тиз чўкди. Юқори лаби йиртилган, ундан кўп қон оқаётган эди ва расмийлар дарҳол жангни тўхтатдилар.


Артур Абрахам - Эдисон Миранда

2006 йилда IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Артур Абрахам ўз камарини колумбиялик Эдисон Мирандадан ҳимоя қилди. Жанг «рингдаги уруш»га айланди. Тўртинчи раундда Миранда Абрахамнинг жағини икки жойидан синдирди, лекин у курашни давом эттирди. Миранда ўзининг «грязний» жанги учун дарҳол 5 очкодан маҳрум бўлди ва охир-оқибат ютқазди. Жангдан сўнг Абрахам жағининг синган жойидан операция қилинди ва уни иккита титан пластинкага ўрнатилган 22 винт билан маҳкамлади.


Майк Тайсон - Эвандер Холифилд

Деярли барча бокс мухлисларига маълум бўлган ҳикоя. Тайсон биринчи жангда мағлубиятга учради, иккинчи жангнинг учинчи раундда клинчда бошини рақибининг елкасига қўйиб, Эвандернинг қулоғини тишлаб олди ва дарҳол узилган қулоқнинг бир қисмини ерга тупурди. Ғалати, лекин шифокор жангни давом эттиришга рухсат берди, кейин Майк бошқа қулоғини тишлаб олган эди, лекин уни узиб ололмади. Эвандер ғазабланиб қўлларини ташлади. Бу раунднинг охири эди ва жангни давом эттира олмаслиги аниқ эди.


Виталий Кличко - Леннокс Льюис

Украиналик бокс мухлислари учун яна бир машҳур жанг. Виталий ўша пайтда фаолиятидаги биринчи мағлубиятдан кейинги жанг эди - у жароҳати туфайли Крис Берд билан тўқнашувни муддатидан олдин тугатган эди. Аммо у Леннокс Льюисга қарши кейинги жангда ўз обрўсини қайта тиклади. Иккала боксчи ҳам жангни аъло даражада бошладилар ва кучли зарбалар беришди, лекин айнан Виталийнинг ўнг кўзи кесилган эди. Кейин Льюис олтинчи раунднинг охирида жуда қўрқинчли кўринадиган жароҳатни нишонга олди - қошда, кўз остида ёрилишлар, юқори ва пастки лабларда жароҳатлар бор эди. Шифокор жангни тўхтатишга қарор қилди, инглизлар ғалабани қўлга киритди, Виталий эса жангни тўхтатиш қарорига қўшилмай, узоқ вақт рингда турди. У реванш олишни жуда хоҳларди, лекин британиялик карьерасини тугатди ва украиналик билан рингда қайта учрашишдан қочди.


Денис Лебедев - Гильермо Жонс

Лебедев ўша пайтда рингга WBА йўналиши бўйича жаҳон чемпиони сифатида кўтарилганди, лекин барчаси узоқ вақт давомида камаридан маҳрум бўлган Жонс туфайли эди. Тўғри, у дарҳол камарини қайтариб олди. Биринчи раунддаёқ у Денис Лебедевга дахшатли зарба берди, шундан сўнг у тобора қўрқинчли кўринишга эга бўлиб, раунддан-раундга ўсиб бораётган гематомани ишлаб чиқди. Ундан ташқари, жанг Москвада бўлиб ўтди ва маҳаллий боксчи мағлубиятга учрамаслиги учун, шифокор жароҳатни текширмади. Фақат 11-раундда ўтказиб юборилган зарбалардан сўнг чарчаган Лебедев тиз чўкканидагина шифокор унга яқинлашди. Натижада, ҳакам жангни тўхтатди ва ғалабани америкаликка берди.


Себастьян Лухан - Антонио Маргарито

Бу Луханнинг америка рингидаги дебют ва Антонио Маргаритога қарши чемпионлик жангида содир бўлган. Чемпион бутун жанг давомида рақибини кучли зарбалар билан бомбардимон қилди ва ўнинчи раундда, ҳужумлардан биридан кейин Лухан рақибининг қулоғини деярли бошидан узиб олганди. Аргентиналикнинг чап қулоғи том маънода осилиб қолган, бу эса ҳакамни жангни тўхтатишга мажбур қилган.


Пол Малиньяжи - Мигель Котто

Иккита ўрта вазнли боксчилар 2006 йилда ҳаяжонли жанг учун учрашишди. Иккаласи ҳам мағлубиятга учрамаган, иккиси ҳам жаҳон чемпиони, иккаласи ҳам катта маҳоратга эга эди. Малиньяжи биринчи раунддаёқ ўнг кўзидан жароҳат олди, кейин Коттонинг жароҳат устига берган зарбаси ўнг орбитал суяк синиши ва жағининг шикастланишига олиб келди. Ушбу жароҳатларга қарамай, Малиняьжи таслим бўлмади ва охиригача курашди ва фақат якунда очколар ҳисобига кўра ютқазди.


Рокки Хуарес - Хорхе Барриос

Хуарез ва Барроис 2008 йилда минтақавий чемпионлик камарларидан бири учун курашган. Собиқ жаҳон чемпиони Барриос яхшироқ жанг қилди, лекин 11-раундда рингга йиқилди. Хорхе тезлик билан ўрнидан турди, лекин ўша пайтда ҳамма унинг лаби йиртилганини пайқади - юқори лабининг гўшти осилиб қолганди ва шифокор дарҳол жангни тўхтатган.


Ҳорижий сайт асосида САРВИНОЗ РАХМОНҚУЛОВА тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 сен 13:17:08
Mironsho Jabborov
Jon kuydirmasang janona qayda...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг