UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0

11 фев 17:38
Янгиликлар

Бошқалар

Комбат жиу-житсу бўйича чемпионлар аниқланди

Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” спорт мажмуасида комбат жиу-житсу бўйича Тошкент вилояти чемпионати бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон Комбат жиу-житсу Ассоциацияси Тошкент вилояти бўлими, Чирчиқ шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур чемпионатда 200 нафарга яқин 6 ёшдан 18 ёшгача ва ундан катта  спортчилар ўзаро куч синашишди. 

Ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш, ушбу спорт туридан вилоят терма жамоасини шакллантириш ва мамлакат чемпионатига саралаш каби мақсадларни жамлаган чемпионатда дастлаб, тантанали очилиш маросими ташкил этилди. 

Маросимда сўз олган Ўзбекистон Комбат жиу-житсу Ассоциацияси Тошкент вилояти раиси Дадахон Ҳасанов спортчиларга омад тилаб, мамлакатимизда спорт соҳасига юксак эътибор қаратилаётгани ва ёшларимизнинг халқаро спорт ареналарида муносиб иштирок этаётгани хусусида таъкидлаб, спортчиларга омад тилади. 

Бадиий жамоаларнинг куй-қўшиқлари, гўзал рақслари, спортчи болаларнинг кўргазмали чиқишлари йиғилганлар кўнглига хушнудлик бағишлади. Шундан сўнг беллашувларга старт берилди. Кун давомида ўтказилган мусобақанинг аксарият холлари шиддатли жангларга бой тарзда ўтди. 

Нодирбек Жуманов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борган муросасиз баҳсларда ҳатто нокаут ва нокдаун холатлари ҳам кузатилди. Асосийси, ушбу мусобақада энг кучли ва шиддаткор спортчилар сараланди. 

Демак, ғолиб спортчилар билан танишамиз:

Ўғил болалар: 6-7 ёш. 20 кг. 1. Шохрухўжа Шавкатов. 25 кг. 1. Асад Бахтиёров. 30 кг. 1. Козимхўжа Комилов. 8-9 ёш. 25 кг. 1. Авзал Қувонишбеков. 30. 1. Элбек Эркинхўжаев. 35 кг. 1. Аброр Бахтиёров. 45 кг. 1. Алан Хорсов. 10-11 ёш. 25 кг. 1. Жаҳонгир Йўлдошев. 30 кг. 1. Бехруз Равшанов. 35 кг. 1. Амирхон Саидбатталов. 40 кг. 1. Бексултон Аблаев. 45 кг. 1. Мерлан Номозбоев. 50 кг. 1. Байсиет Ермекбаев. 12-13 ёш.30 кг. 1 Юсупов Маҳмудасад. 35 кг. 1. Миржамол Мирсаидов. 40 кг. 1. Исмоил Жаҳонгиров. 45 кг. 1. Самандар Абдураҳмонов. 50 кг. 1. Шертой Тожибоев. 55 кг. 1. Асомиддин Муҳиддинов. 60 кг. 1. Бекзод Бауетинов. 14-15 ёш. 40 кг. 1. Музаффар Холиқов. 45 кг. 1. Элбек Хамидуллаев. 50 кг. 1. Йўлдошев Самандар. 55 кг. 1. Азизбек Йўлдошалиев. 60 кг. 1. Фазлиддин Раҳимқулов. 65 кг. 1. Даврон Ғайратов. 70 кг. 1. Бахтиёр Сайдуллаев. 75 кг. 1. Азамат Илёсов. 80 кг. 1. Нурсаид Тўлаганов. 16-17 ёш. 55 кг. 1. Жаҳонгир Саидбурхонов. 60 кг. 1. Батирхан Жарилкапов. 65 кг. 1. Ҳасан Воҳобжонов. 70 кг. 1. Анвар Убайдуллаев. 75 кг. 1. Исроил Исмоилов. +80 кг. 1. Жасур Элибоев. +18 ёш. 57 кг. 1. Жаҳонгир Юнусматов. 63 кг. 1. Нурали Мажидов. 70 кг. 1. Даврон Абдулқодиров. 77 кг. 1. Шохнур Миркомилов. 85 кг. 1. Алишер Мухриддинов. 92 кг. 1. Газамфар Юсупов.

Қизлар:10-11 ёш. 70 кг. 1. Одина Раҳматуллаева. 12-13 ёш. 30 кг. 1. Умида Нишонбоева. 35 кг. 1. Махлиё Абдураҳмонова. 40 кг. 1. Шодия Ўктамова. 45 кг. 1. Назокат Асилова.50 кг. 1. Одина Исохўжаева. 14-15 ёш. 47 кг. 1. Рисолат Аҳмаджонова. 53 кг. 1. Сарвиноз Раҳматуллаева. 58 кг. 1. Маржона Сотволдиева. +18 ёш. 50 кг. 1. Гўзал Мавлонова. 56 кг. 1. Зиёда Жуманова.  

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг