28 апр 07:44
Янгиликлар
Конор Камару Усманни допинг қабул қилишда айблади
Ирландиялик Усманга номаълум сабабга кўра Гильберт Бёрнсга қарши жангни бекор қилгани ҳақида эслатди.
"Ўзингни бос. Мен яримўрта вазнда охирги марта жанг қилганимда, сен рингда юрардинг. Менга бор йўғи 40 сония керак бўлган. Яхшиси менга Бёрнс билан жанг нега бекор бўлгани ҳақида гапир? Оммага ошкор қилишни хоҳламаганингнинг сабаби нимада?
Мен шунча йиллик фаолиятимда сабаби эълон қилинмасдан бекор бўлган жангни кўрмаган эдим. Жангчи "беркитиб бўлмас" жароҳатидан тузалиши керак. Кечирасиз, жанг белгиланган ва барча чипталар сотилган эди.
Нима бўлганда ҳам, бу кимёгарлар (допингчилар) билан мени ишим йўқ. Мен шунчаки ҳамма нарсани ўз номи билан атайман. Мени бу хуснбузарнинг ёнига жўнатинглар ва мен учинчи камаримни оламан", - деди Конор.
Эслатиб ўтамиз, 10 июль куни Конор Макгрегор Дастин Порьега қарши учинчи жангни ўтказади. Ушбу баҳс UFC 264 турнирининг асосий жанги бўлади.
Фикрлар