11 янв 11:57
Янгиликлар
Бокс/ММА
Конор Макгрегор: 60 сонияда Порьени нокаут қиламан!
Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор яна бир бор Дастин Порьега қарши ўтказиладиган жанги хусусида фикр билдирди.
Конор Макгрегор - Дастин Порье реванш жанги 23 январь куни Абу-Дабидаги "Жанглар ороли"да бўлиб ўтади. "Этихад Арена"да ўтказилувчи бу тўқнашув UFC 257 турнирининг марказий жанги бўлади.
"Менга Дастин ёқади. Ўйлашимча, у нафақат яхши, балки буюк жангчи. Лекин барибир савия, даража жиҳатидан менда пастда. Мен Порьени 60 сония ичида нокаутга учратаман", — дея Макгрегорнинг сўзларини келтирмоқда MMAJunkie.
Эслатиб ўтамиз, Конор ва Дастин ўртасидаги илк жанг 2014 йилнинг сентябрь ойида ўтказилиб, ўшанда Макгрегор рақибини биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратган эди. Конор фаолияти давомида 22 ғалаба ва 4 мағлубият, Порье эса 26 ғалаба ва 6 мағлубият қайд этган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар
Bir birlarini xaqorat qilmanglar