28 дек 19:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
“Конор Порьени битта зарба билан нокаут қилиши мумкин»
Икки вазн тоифасида собиқ UFC камари соҳиби Конор Макгрегорнинг мураббийи Жон Кавана Дастин Порьега қарши жанг ҳақида фикр билдирди.
“Дастинга бу жангда қийин бўлади, чунки уни битта зарба билан нокаут қилишга қодир жангчига қарши баҳс кутиб турибди. Спортчи узоқ вақт давомида психологик ёрдам олиши мумкин, лекин баъзи бир нарсаларни унутишни иложи йўқ»,-деди Жон Кавана.
Эслатиб ўтамиз, реванш 23 январь куни бўлиб ўтади. Биринчи жангда эса Конор рақибини биринчи раундда нокаут қилишга эришганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар