16 сен 10:01
Янгиликлар
Бокс/ММА

Конор: "Синган оёқ мени тўхтатиб қолади деб ўйлайсизми? Ўйлаб кўринг!"
Конор Макгрегор Дастин Порьега қарши жангда олган жароҳати ҳақида фикр билдирди.
"Тушкунликка тушиб қолгандим, бу осон бўлмади. Фаолиятимда парвозлар ва қулашлар бўлган. Аммо буниси энг ақлбовар қилмасларидан бири эди.
Осон бўлмади, аммо мен буни енгиб ўтдим. Оилам, яқинларим мен билан бўлишди. Соғайиш давом этмоқда, олдинда узоқ йўл турибди.
Синган оёқ ёки суяк мени тўхтатиб қолади деб ўйладингизми? Яна бир марта ўйлаб кўринг!", - деди ирландиялик спортчи.
Ҳавола :
Манба : MMAJunkie
Фикрлар