UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

15 янв 11:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Коронавирусга чалинган Хабиб Нурмагомедовнинг ҳолати ҳақида хабар берилди

Сингапурдаги One Championship турнирига етиб борган енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг коронавирусга топширган ПЦР-тести ижобий натижа берган эди.

Доғистонлик жангчида ковид аниқланган ва у махсус меҳмонхонага жойлаштирилиб, карантинга олинганди. Хабиб Сингапурга Сайгид Изагахмаевнинг секунданти сифатида борганди. Бу ҳақида турнир трансляцияси давомида Осиё промоушени матбуот хизмати хабар ҳам берди.

Хабарда айтилишича, Нурмагомедовнинг карантин муддати икки ҳафтага чўзилиши ҳам мумкин. Агар шундай бўлган тақдирда у 28 январь куни Майами шаҳрида ўтказиладиган ўзининг Eagle FC 44 турнирида қатнаша олмаслиги ҳам мумкин. 

Сайгид Изагахмаев кечаги жангда Хабиб Нурмагомедовсиз ҳам америкалик рақиби Жеймс Накашимани иккинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратди.

"Хабибда касалликнинг енгил формаси ўтмоқда. Тана ҳарорати кўтарилмаган. Агар унинг кейинги тест натижаларида касаллик аломатлари аниқланмаса, карантиндан белгиланган муддатдан олдинроқ ҳам чиқиши мумкин", — дейилади Нурмагомедовнинг жамоаси берган маълумотда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг