UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0

04 авг 11:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ковалев ва Альварес тарозига чиқишди, эртага чемпионлик жанги

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Нью-Жерси штати Атлантик-Сити шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Оқшомнинг марказий жангида ўзбекистонлик мураббий Аброр Турсунпўлатов қўл остида шуғулланаётган Сергей Ковалёв (32-2-1, 28КО) ўзига тегишли бўлган ярим оғир вазн тоифасидаги WBO чемпионлик камарини ҳимоя қилади. 

Россиялик 35 ёшли чемпион мағлубият нималигини билмай келаётган колумбиялик 34 ёшли Элейдер Альварес (23-0, 11КО)га қарши рингга кўтарилади. Бугун одатга кўра боксчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. 

Ҳар икки боксчи ҳам белгилангани вазн 175 фунт (79,4 кг) меъёрини муваффақиятли бажаришди. Ковалев — 174 фунт (78,9 кг), Альварес эса — 174,4 фунт (79,1 кг) тош босди. 

Кечанинг яна бир қизиқарли жангида ярим оғир вазнда WBA чемпиони россиялик 27 ёшли Дмитрий Бивол (13-0, 11КО) малавийлик 31 ёшли Айзек Чилемба (25-5-2, 10КО) билан тўқнаш келади. Биволнинг вазни 174,6 фунт (79,2 кг), Чилембанинг оғирлиги эса 175 фунт (79,4 кг) экани маълум бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг