UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Гольф бўйича "Ипак йўли" 2025 халқаро турнири якунига етди, унда Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлди 0 18:41UFC Парижда яна турнир ўтказади 0 18:20Аббос Файзуллаев: "БАА аэропортларида мухлислар ва журналистлар ушлаб қолинаётгани — ёқимсиз ҳолат" 0 17:57Thailand Open турнирида биринчиликни ўзиники қилган бокс терма жамоамиз Тошкентда тантанали кутиб олинди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:36Россия хоккей терма жамоаси 2026 йилги қишки Олимпия ўйинларини ўтказиб юборади, русларнинг ўрнини қайси жамоа эгаллаши маълум 0 17:15Боб Арум: "60 йил ичида ҳеч қачон у каби боксчини кўрмаганман" 0 16:41Модрич "Милан"га текинга ўтмоқда 0 16:20Ўз жангларида ғалаба қозонишган Муроджон Аҳмадалиев ҳамда Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистонга қайтиб келишди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:59Украина дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади, сабаби яна ўша уруш 0 15:38"Жон Жонс фаолиятини якунлади. Мен энди тўлақонли чемпионман" — Том Аспиналл 0 15:17“Челси“ 14 нафар футболчини сотувга қўйди 0 14:56Царукян кимга қарши жанг қилишни исташини айтди 0 14:35"Ролан Гаррос". Мэдисон Киз 1/4 финалда ўйнайди 0 14:14Теофимо Лопес - Дэвин Хейни жанги санаси маълум 0 13:53Гвардиола бу йил "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0

02 апр 12:41
Янгиликлар

Футбол

Кўзни юмиб ҳам ЖЧга чиқса бўладиган мусобақа

Эртага, 3 апрель куни навбатдаги U-17 Осиё чемпионати старт олади.

Ўсмирлар ўртасидаги ушбу қитъа биринчилиги 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Мусобақа мезбонлигини Саудияга бериш 2024 йилнинг 24 май куни ОФК томонидан расман маълум қилинганди.

Бу ўзига хос юбилей мусобақа бўлади. Сабаби U-17 Осиё чемпионати 20-бор ташкил қилинмоқда. Одатга кўра, турнирда 16та жамоа иштирок этади ва жамоалар 4тадан 4 гуруҳга бўлинган. Қуйида гуруҳлар ҳамда ўйинлар бошланиш вақтини Тошкент вақти билан келтириб ўтамиз.


A гуруҳи - Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Таиланд, Хитой.

3 апрель. 20:00. Ўзбекистон - Таиланд

3 апрель. 22:15. Саудия Арабистони - Хитой

6 апрель. 20:00. Хитой - Ўзбекистон

6 апрель. 22:15. Таиланд - Саудия Арабистони

9 апрель. 22:15. Таиланд - Хитой

9 апрель. 22:15. Саудия Арабистони - Ўзбекистон


B гуруҳи - Япония, Австралия, Вьетнам, БАА.

4 апрель. 20:00. Австралия - Вьетнам

4 апрель. 22:15. Япония - БАА

7 апрель. 20:00. Вьетнам - Япония

7 апрель. 22:15. БАА - Австралия

10 апрель. 20:00. Япония - Австралия

10 апрель. 20:00. Вьетнам - БАА


C гуруҳи - Жанубий Корея, Яман, Афғонистон, Индонезия.

4 апрель. 20:00. Жанубий Корея - Индонезия

4 апрель. 22:15. Яман - Афғонистон

7 апрель. 20:00. Индонезия - Яман

7 апрель. 22:15. Афғонистон - Жанубий Корея

10 апрель. 22:15. Жанубий Корея - Яман

10 апрель. 22:15. Афғонистон - Индонезия


D гуруҳи - Эрон, Тожикистон, Уммон, КХДР.

5 апрель. 20:00. Тожикистон - Уммон

5 апрель. 22:15. Эрон - КХДР

8 апрель. 20:00. КХДР - Тожикистон

8 апрель. 22:15. Уммон - Эрон

11 апрель. 22:15. Уммон - КХДР

11 апрель. 22:15. Эрон - Тожикистон

Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳ баҳсларини Таифда ўтказади Дастлабки икки баҳс "Оказ" стадонида кечса, Саудия Арабистонига қарши охирги тур учрашуви "Қирол Фаҳд" стадионида бўлиб ўтади.

Ўйинлар бошланиш вақти биз учун бирмунча ноқулай. Сабаби маҳаллий вақт билан дастлабки иккита ўйинни 18:00да бошлаймиз. Фақат мезбон Саудия Арабистонига қарши учрашув 20:15да старт олади. Шунга қарамай ёш футболчиларимиздан сабрли бўлишни ҳамда охиригача курашишни кутиб қоламиз.


Тарихда биринчи марта Жаҳон чемпионатида 8та жамоа!

Ҳа, шундай. ФИФА U-17 жаҳон чемпионати иштирокчиларини кўпайтиришга ва мусобақани ҳар йил ўтказишга қарор қилди. Масалан, аввалги йиллари Осиёга тўртта йўлланма бериб келинган бўлса, эндиликда 8та йўлланма тортиқ этилди. Бу дегани гуруҳдан чиққан барча 8 жамоа шу билан бирга ЖЧ йўлланмасига ҳам эга бўлади.

U-17 Жаҳон чемпионати 2025 йилдан то 2030 йилга қадар фақат Қатарда ташкил этилади. Янги форматдаги илк мусобақа шу йилнинг 3-27 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Эндиликда ушбу ёшдаги мундиалда 48та жамоа қатнашади.

Агар гуруҳдан чиқсак, чорак финал ўйинини 13 апрель куни B гуруҳи жамоаларидан бирига қарши ўтказамиз. B гуруҳида Япония, Австралия, Вьетнам, БАА ўзаро баҳс олиб боради. 17 апрель ярим финал учрашувлари ўтказилса, 20 апрелда мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйини бўлиб ўтади. Яна бир маълумот, 3-ўрин учун баҳс ўтказилмайди.


Биз учун энг осон мусобақа

Ҳали ҳеч қачон ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатларида Жаҳон чемпионатига чиқиш учун бу қадар яқин келмагандик. Олдинги турнирларда гуруҳдан чиқиб ҳам чорак финалдан ўтсакгина ЖЧ йўлланмасига эга бўлардик. Энди бўлса ҳаммаси янада осонлашди. Гуруҳдан чиқ ва ЖЧ йўлланмасига эга бўл.

Лекин бу дегани гуруҳдан чиқиш ҳам осонлашди дегани эмас. Чунки рақибларимиз ҳам қулай имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилади. Албатта, Саудия Арабистони гуруҳ фаворити сифатида кўринмоқда. Шунингдек, Таиланд билан Хитойни ҳам эсдан чиқармаслик лозим.


Таркибимизда кимлар бор?

Қуйида U-17 Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркибини келтириб ўтамиз. Бош мураббий Ислом Исмоилов мазкур мусобақада иштирок учун 23 нафар футболчини танлаб олган.

№1 Иброҳим Шокиров 18.03.2008 (дарвозабон, "Пахтакор")

№2 Ҳожиакбар Ботиралиев 02.01.2008 (ҳимоячи, "Навбаҳор")

№3 Муҳаммад Ҳакимов 04.10.2009 (ҳимоячи, "Пахтакор")

№4 Мўминхон Баҳодирхонов 30.03.2008 (ҳимоячи, Одил Аҳмедов ФА)

№5 Амирхон Мурадов 15.06.2008 (ҳимоячи, "Пахтакор")

№6 Миразиз Абдукаримов 11.05.2008 (ҳимоячи, "Пахтакор")

№7 Садриддин Ҳасанов 21.05.2008 (ярим ҳимоячи, "Бунёдкор")

№8 Акбар Муҳаммадов 30.05.2008 (ярим ҳимоячи, "Пахтакор")

№9 Нурбек Сарсенбаев 27.09.2008 (ҳужумчи, "Жайхун")

№10 Муҳаммад Ҳабибуллаев 29.01.2008 (ярим ҳимоячи, "Локомотив")

№11 Сайфиддин Содиқов 27.06.2008 (ярим ҳимоячи, Одил Аҳмедов ФА)

№12 Баҳодир Избосканов 22.07.2008 (дарвозабон, "Бунёдкор")

№13 Абдуллоҳ Фазлиддинов 21.01.2008 (ҳимоячи, ОКМК)

№14 Беҳруз Саидмуродов 09.02.2008 (ҳимоячи, "Пахтакор")

№15 Муҳаммадали Мусохонов 18.12.2008 (ҳимоячи, Одил Аҳмедов ФА)

№16 Азизбек Абдумўминов 04.11.2008 (ярим ҳимоячи, "Машъал")

№17 Жамшидбек Рустамов 26.03.2008 (ярим ҳимоячи, Одил Аҳмедов ФА)

№18 Абубакир Шукуруллаев 02.02.2008 (ярим ҳимоячи, "Пахтакор")

№19 Азизбек Эримбетов 04.04.2008 (ярим ҳимоячи, "Жайхун")

№20 Асилбек Алиев 01.01.2009 (ҳужумчи, Одил Аҳмедов ФА)

№21 Неъматуллоҳ Рустамжонов 17.03.2008 (дарвозабон, Одил Аҳмедов ФА)

№22 Фариджон Абдуллаев 13.08.2008 (ярим ҳимоячи, Тошкент ФА)

№23 Дилёрбек Маҳмуджонов 03.12.2008 (ҳимоячи, "Андижон")

Ўсмирларимизга бўлажак Осиё чемпионатида омад тилаб қоламиз. Юртимизга 2012 йилда бўлгани каби чемпион бўлиб қайтиш насиб қилсин.


Х.Холиқов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг