UZ

Сўнгги янгиликлар

04:17Усик кикбокс афсонасига қарши оғир жанг ўтказди 0 02:21Хамза Шираз Бектемир Мелиқўзиевнинг вазнида янги жаҳон чемпионига айланди 0 01:29Шаҳрам Ғиёсов фаолиятида илк бор мағлубиятга учради 0 00:06Ричард Торресни чуқур нокаут ҳолатига туширишди 0 18:43"Реал" "Манчестер Сити"нинг тўрт нафар футболчисини кузатмоқда 0 18:22Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахмин билдирди 0 18:01"Мушукчалар". Илия Топурия Макгрегор — Холлоуэй жанги учун тахмин билдирди 0 17:40Ислам Махачев UFC 6 ўйинидаги образи дизайнига ҳазиломуз муносабат билдирди (+ФОТО) 0 17:19"Олтин авлод" шиддати: Болгария 1994 йилги мундиалда қандай қилиб дунёни лол қолдирган эди? 0 16:58"Менда бокс юзига айланиш учун барча имконият бор" - Гарсия 0 16:37Ғиёсов – Кэттерол жанги: Шаҳрамнинг чемпионлик синови ёки Британия мактабининг навбатдаги имтиҳони? (Мутолаа учун) 0 16:16Ҳумоюн Султонов Австрия турнири вице-чемпиони 0 15:55Бруну Фернандеш — АПЛда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси 0 15:34Илия Топурия қандай ҳолатда Макгрегор билан жанг қилишини айтди 0 15:13Озода Собиржонова Осиё чемпиони! Ҳисобимиздаги медаллар сони 8 тага етди 0

19 мар 13:28
Янгиликлар

Бошқалар

Крикет федерацияси Tashkent Perfect University билан ҳамкорлик Меморандуми имзолади

Ўзбекистон крикет федерацияси мамлакатимизда крикет спорт турини кенг оммалаштириш, айниқса, ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган мазкур спорт турини ёшлар орасида ривожлантириш ишларига алоҳида эътибор қаратган.

Шу боиски, крикет федерацияси олий таълим муассасалари ўртасида ҳам крикет бўйича ҳамкорликни кенг йўлга қўйган. 

Хусусан, кеча 18 март куни пойтахтимиздаги Tashkent Perfect University олий таълим даргоҳида Ўзбекистон крикет федерацияси Tashkent Perfect University билан крикет спорт турини талаба-ёшлар орасида кенг ривожлантириш мақсадида икки томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзолади. 

Меморандумни Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев ҳамда мазкур олий ўқув юрти ректори Дауренбек Илесалиев имзолашди. Университет ва крикет федерацияси ўртасида имзоланган ушбу меморандумдан кўзланган мақсад - талабалар орасида крикет спорт турини оммалаштириш ва уларни шу спорт турига жалб қилиш орқали иқтидорли спортчи-талабаларни саралаш, крикет бўйича мусобақалар ташкил этиш ва энг асосийси яқин келажакда ушбу олий ўқув юртида крикет бўйича мутахассисларни тайёрлаш йўналишини очиш каби бир қатор вазифаларни амалга оширишдан иборат.

Меморандум имзолаш тадбирида шунингдек, Tashkent Perfect University ректори маслаҳатчиси Улуғбек Муҳаммадиев, илмий тадқиқотлар, инновациялар ва халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Абдураҳмон Насруллаев, педагогика ва психология кафедраси мудири Феруза Норбоева, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Меморандум имзолаш маросими якунига етгач, Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев тадбир иштирокчиларига крикет спорт турининг ички ва халқаро ҳамкорлик доирасидаги фаолияти, крикет спорт турини ривожлантириш орқали туризмга кенг йўл очилиши сингари қатор маълумотларни бериб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон крикет федерацияси 2019 йилда фаолиятини бошлаган бўлиб, федерация раиси Азиз Михлиев саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан крикет спорт тури ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликдаги халқаро алоқаларни мустаҳкамлаган. 

Tashkent Perfect University ва крикет федерацияси томонидан имзоланган келишув ҳам мамлакатимизда крикет спорт турининг ривожланишига, ёшлар орасида оммавийлашиши учун яна бир дастуриламал бўлиб хизмат қилиши бор гап.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг