UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда" - Лотар Маттеус 0 18:39Бадиий гимнастикачиларимизнинг кейинги манзили Италия бўлади 0 18:18Муҳим янгилик: Таэквондо бўйича Жаҳон рейтинги тўлиқ янгиланди 0 17:45Осиё чемпионати. Боксчиларимизда битта ғалаба ва битта мағлубият 0 17:11Эрон футбол федерацияси скриншот орқали АҚШ устидан кулди 0 16:30ММА бўйича дунёдаги энг кучли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Ким биринчи? 0 15:58Австралиялик "нокаутчи" Теремоана Жуниорнинг кейинги жанги аниқ бўлди 0 15:25ИНТЕРВЬЮ. Жонлантириш бўлимида бир ўлиб тирилган замонамиз Шум боласи Элбек Ибрагимов 0 14:57"Нима учун Трампдан ФИФАдан натижани бекор қилишни сўрамайсизлар?" 0 14:11Энтони Жошуа ҳар қандай рақибни йўқ қилмоқчи 0 13:40АҚШ Ўзбекистондаги шахмат Олимпиадасига қандай таркиб билан келиши аниқ бўлди 0 13:14WBO Дмитрий Бивол учун мажбурий даъвогарни белгилади 0 12:46Португалиянинг ЖЧ-2026 дан чиқиб кетганида Роналдуни айблашди 0 12:23"Конор Макгрегорнинг энг кучли талқинига қарши жангга тайёргарлик кўряпман" - Холлоуэй 0 11:59Расман! Мурат Гассиевнинг рақиби эълон қилинди 0

16 май 10:04
Янгиликлар

Шахмат

Кучли учликка кирган Воҳидов жаҳон Кубоги йўлланмасини қўлга киритди, Гулруҳбегим ва бошқа етакчиларимиз миссияни бажара олишмади

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашди. Осиё чемпионати шу йил ўтказиладиган жаҳон Кубогига йўлланма бериши билан ҳам аҳамиятли эди. Ушбу йўлланмага терма жамоамиз аъзоларидан биргина Шамсиддин Воҳидов эга чиқди. 

Осиё чемпионатининг сўнгги 9-турида икки гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2641) қитъа биринчилигида қатнашган биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Якуббоев (2665) ўзаро тўқнаш келишди. Ўзбекча дербида дуранг натижа қайд этилди. Тўққиз имкониятдан 6,5 очко тўплаган Шамсиддин Воҳидов учинчи ўрин соҳиби сифатида бронза медали билан бирга жаҳон Кубоги йўлланмасини ҳам қўлга киритди. Шунингдек, у 6000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига ҳам эга чиқди. Нодирбек Якуббоев 6 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 15-ўринни эгаллади. Бу поғона учун 500 АҚШ доллари тақдим этилди. 

Қизларимиздан энг яхши натижага Афруза Ҳамдамова эришди. Ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони cўнгги 9-турда россиялик Мария Якимовани мағлубиятга учратди. Тўққиз имкониятдан 6,5 очко тўплаган Ҳамдамова 8-ўринни банд этди. Афсуски, Гулруҳбегим Тоҳиржонова Осиё чемпиони бўлиш имкониятидан фойдалана олмади. У 9-турда қора доналарда ўзи сингари 6 очкога эга бўлиб турган хитойлик Сонг Юсинга ютқазиб қўйди. Сонг ушбу ғалабаси эвазига 7 очко билан Осиё чемпионига айланди. Гулруҳбегим 6 очко жамғарган ҳолда 10-ўрин билан кифояланди. Ҳамдамова 800, Тоҳиржонова 600 АҚШ долларига эга бўлган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг