UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0

14 сен 13:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кункабаев фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилди

Баҳодир Жалоловнинг азалий рақиби қозоғистонлик Қамшибек Кункабаев профессионал рингдаги келгуси режалари билан ўртоқлашди.

— Қамшибек, профессионал фаолиятингизда қандай ўзгаришлар бўлмоқда? Яқин вақт ичида қандай янгиликлар кутишимиз мумкин?

— Профессионал фаолиятимга келсак, ўзингизга маълум, мен икки ойга Англияга тайёргарлик кўриш учун боргандим. Ҳозирча таклифларни кутяпман. Айтишим мумкинки, бошқача фикрлар ҳам пайдо бўлмоқда ва Худо хоҳласа, тўплаган тажрибам ва ютуқларим билан юртимга хизмат қилиш истаги ҳам бор — шундай ўйлар ҳам йўқ эмас.

— Профессионал боксдаги таклифларни кутяпсиз, шундайми?

— Ҳа, худди шундай.

— Таклифлар келиб қолиши ҳам мумкин.

— Шунга умид қиляпман. 


Конкабаевнинг асосий ютуқлари — 2020 йилги Токио Олимпия ўйинларининг бронза медали ҳамда супероғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпионатларининг икки карра кумуш медали (2017, 2019). Қитъа миқёсида Қамшибек Осиё чемпионатининг тўрт карра кумуш медали совриндори (2017, 2019, 2021, 2022) мақомини қўлга киритган ва 2019 йилги Бутунжаҳон ҳарбий ўйинларида олтин медални қўлга киритган. У 2020 йил 23 августда MTK Kazakhstan менежерлик компанияси билан шартнома имзолаб, профессионал боксга ўтган эди. Олмаотада бўлиб ўтган дебют жангида Қозоғистон терма жамоасининг 28 ёшли собиқ сардори оғир вазн тоифасида рингга чиқиб, ватандоши Иса Акбербаев устидан техник нокаут эвазига муддатидан олдин ғалаба қозонган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг