UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Миллатлар лигаси. Франция терма жамоаси Бельгияни тор-мор этди, Олиседа — дубль! 0 07:07Mangu 6 турнири учун чемпионлик жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0

02 янв 07:03
Янгиликлар

Кураш

Кураш бўйича 2024 йилнинг энг яхшилари эътироф этилди

Теглар :  Кураш
Азалий қадриятларимизнинг муҳим бўғини бўлган миллий спортимиз курашнинг халқаро майдонда кенг ривожланиши ва оммалашишида 2024 йил муҳим давр бўлиб тарихдан жой олмоқда.

Ота-боболаримиздан мерос улмас қадриятимизнинг спорт тури мақомига кўтарилиши асносида 2025 йилги Ислом бирдамлик ўйинлари каби нуфузли спорт инфратузилмасидан жой олишида, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида турли халқаро кураш мусобақалари ва семинарлари ташкил этилишида Ўзбекистон кураш федерацияси мутахассислари, мураббийлари, экспертларининг алоҳида ўрни бўлганлиги бор гап.

Куни кеча Ўзбекистон кураш федерацияси 2024 йил мобайнидага халқаро мусобақалар, турнирлар ва чемпионатлар сарҳисобига кўра, йилнинг энг яхшилари рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, жорий йил Эрон Ислом Республикасининг Теҳрон шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида, Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтган Бутун жаҳон кўчманчилар ўйинларида, Жаҳон профессионаллар серияси халқаро турнирида ғолибликка эришган Отабек Ҳасанов йил курашчиси номига лойиқ сазовор бўлган бўлса, фахрийлар ўртасидаги республика турнирида, “Прокурор полвони” мусобақасида, Мўғулистон давлатида фахрийлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган Улуғбек Исмоилов йилнинг фахрий курашчиси номига лойиқ кўрилди.

Шунингдек, қатор турнирлар, чемпионатлар ғолиби Ҳилола Ортиқбоева йил аёл курашчиси, Шоҳмурод Шомуродов ва Мубинабону Каримова йилнинг умидли ёш курашчилари сифатида эътироф этилди.

Йилнинг энг яхши мураббийлари номига мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Ризамат Солиев ва шогирдлари Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларида,  жаҳон ва қитъа чемпионатларида шода-шода медалларни қўлга киритган маҳоратли мураббий Манзура Турсунова сазовор бўлди.

Малакали кураш ҳакамлари Гулмира Исматова ва Искандар Мухамматов йил ҳакамлари сифатида талқин этилган жараёнда, республика чемпионатларини юқори савияда ташкил этганлиги, мамлакатимизда биринчи кураш маҳорат мактаби фаолиятини йўлга қўйганлиги учун Хоразм вилояти кураш федерацияси йилнинг энг фаол ҳудудий федерацияси сифатида шарафланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг