30 апр 09:50
Янгиликлар
Кураш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди + ФОТО
Дунёнинг 24 мамлакатидан 200 нафардан зиёд курашчилар, 30 нафар ITOs ва 80 нафарга яқин мураббийлик ва ҳакамлик имтиҳони қатнашчилари, 1000 га яқин хитойлик Ташкилий қўмита аъзолари, волонтёрлар, қўриқчи, шофёрлар ва 50 га яқин матбуот ҳодимлари.
Бу рақамлар 25-29 апрель кунлари Хитойнинг Хангжоу шаҳри мезбонлик қилган XII-Осиё чемпионати статистикаси. Ушбу маълумотлар Осиё чемпионатлари тарихидаги энг кўп одам қатнашган ва энг юқори даражада ўтказилган мусобақа статистикасидир.
Иккинчи кун баҳслари ҳам такрорланмас усуллар, чиройли ғалабаларга бой бўлди. Якуний натижа ҳам шунга мос бўлди, албатта. Чемпионатнинг иккинчи кунида ҳам Кураш ватани вакиллари медаллар жамғариш бўйича пешқадамликни сақлаб қолишди. Уларнинг ҳисобида 4 та олтин ва битта кумуш медали бор.
Иккинчи ўрин эса мезбонлар Чин юрти вакилларига насиб этди. Улар 2 та олтин 1 та бронза медалига эга чиқишди. Эрон жамоаси эса кучли учликни якунлади. Форслар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқишди.
Шунингдек, Жанубий Корея, Туркманистон, Ҳиндистон, Хитой Тайпейи ва филипинлик курашчилар ҳам ўз уйларига Осиё чемпионати медаллари билан қайтадиган бўлишди.
Ғолиб ва совриндорлар:
Эркаклар -60 kg
1. ABDULAZIZ KHAMROEV (Uzbekistan)
2. HAI LE CONG HOANG (Vietnam)
3. NICK GABRIEL LIGERO (Philippines)
3. OM RATTAN (India)
-73 kg
1. ELYAS PAKDEL (Islamic Republic of Iran)
2. KHAMIDJON HAYDAVOV (Uzbekistan)
3. SHAURYAVEER GILL (India)
3. SHATLYK JUMANYYAZOV (Turkmenistan)
-100 kg
1. SHERMUKHAMMAD JANDREEV –Uzbekistan
2. CHANG -HYUN BANG (Republic of Korea)
3. SHATLYK TORAYEV (Turkmenistan)
3. CHIEH-HUNG CHEN (Chinese Taipei)
Қизлар -48 kg
1. ULBUSIN KHAKIMOVA (Uzbekistan)
2. AYSHIRIN HAYDAROVA (Turkmenistan)
3. HUI-TING HSU (Chinese Taipei)
3. TANU MAAN (India)
-52 kg
1. SHUAIXIA HAN (People's Republic of China)
2. TAHEREH AZARPEIVAND (Islamic Republic of Iran)
3. CHIA-WEN TSOU (Chinese Taipei)
3. AYNUR AMANOVA (Turkmenistan)
-70 kg
1. DAN YU (People's Republic of China)
2. AZHAR SALYKOVA (Kazakhstan)
3. WAN-TING LEE (Chinese Taipei)
3. DONYA AGHAEI (Islamic Republic of Iran)
-78 kg
1. YI LIU (People's Republic of China)
2. FILURA ERGASHOVA (Uzbekistan)
3. SHEETAL (India)
3. MELIKA OMID VANDCHALY (Islamic Republic of Iran)
-87 kg
1. POKIZAKHON KAMOLDINOVA (Uzbekistan)
2. Y NGUYEN THI NHU (Vietnam)
3. YANZI SONG (People's Republic of China)
3. JAHAN MUHAMMEDOVA (Turkmenistan)
Фикрлар