UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

13 апр 09:53
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Курашчиларимиз Озарбайжондаги халқаро турнирда қатнашадилар

Теглар :  Кураш
Бугун Озарбайжон пойтахтидаги «Боку спорт саройи»да эркин ва юнон-рум курашлари бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасида Озарбайжон спорт курашлари федерацияси кубоги анъанавий халқаро турнири старт олади.

Мусобақада мезбонлардан ташқари Тожикистон, Украина, Ўзбекистон, Латвия, Россия, Туркия, Эрон, Грузия, Қозоғистон ва Белорус давлатларидан спортчилар ғолиблик учун куч синашишади. 

Турнир дастурига кўра 13-14 апрель кунлари юнон-рум кураши бўйича беллашувлар ўтказилса, 15-16 апрель кунлари эркин курашчилар гиламга чиқишади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳар иккала ёш тоифасида тўлиқ таркиб билан иштирок этади. 

Юнон рум кураши бўйича Олимжон Қурбонов устозлик қилаётган кадетлар терма жамоаси таркибидан қўйидаги спортчилар жой олишган: Лазиз Тошкенбоев (42 кг), Тимур Баҳронов (42 кг), Элдор Каримов (46 кг), Лазиз Ўзбеков (46 кг), Азизбек Олимов (50 кг), Жавоҳир Саматов (58 кг), Умиджон Ахроров (63 кг), Барно Барноев (69 кг), Ергали Айхимбаев (76 кг) ва Шарофиддин Эрназаров (100 кг). 

Ушбу ёш тоифасида эркин кураш бўйича терма жамоамизга Латиф Халимов устозлик қилади. Боку турнирида у ўзининг саккиз нафар шогирди билан иштирок этади. Булар: Умид Жалолов (42 кг), Арслон Раҳимов (46 кг), Жамшидбек Маруфов (50 кг), Фаррух Шарипов (54 кг), Феруз Ёқубов (58 кг), Жамшид Абдуфаттохов (76 кг), Шоҳжаҳон Авазов (76 кг) ва Муҳаммадрасул Раҳимов (85 кг). 

Шунингдек, мусобақада ўсмирлар терма жамоамиз ҳам қатнашади. Мазкур ёш тоифасида юнон-рум кураши бўйича терма жамоамизга тажрибали мураббий Равшан Рўзиқулов бошчилик қилади. Мутахассис халқаро турнирга саккиз нафар спортчини жалб қилди. Булар: Жасур Ортиқбоев (50 кг), Илҳом Баҳромов (55 кг), Тўрабек Тиркашев (60 кг), Маҳмуд Бахшиллоев (66 кг), Жалгас Бердимурадов (74 кг), Абубакр Алимов (74 кг), Эрмат Шерматов (84 кг) ва Аббос Ибрагимов (120 кг). 

Ва ниҳоят ўсмирлар ўртасидаги эркин кураш бўйича терма жамоамиз таркибини Рустамбек Жўраев (50 кг), Жаҳонгирмирзо Туробов (55 кг), Ғуломжон Абдуллаев (55 кг), Аббос Раҳмонов (60 кг), Рамазон Ибодов (66 кг), Сухроб Шарипов (66 кг), Жасурбек Усмонохунов (74 кг), Иса Шапиев (74 кг), Джавраил Шапиев (84 кг) ва Сардорбек Холматовлар тўлдиришган. Уларга Олимжон Хикматов устозлик қилади. 

Таъкидлаш лозимки, мазкур мусобақа мураббийлар кенгашига Осиё ва жаҳон чемпионатларида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган миллий терма жамоамиз таркибини аниқлаб олишга ёрдам беради. Бундай тоифадаги мусобақалар эса йил охирига қадар тўрттани ташкил этади. 

- ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати. 15-18 июнь. Тайджун, Хитой Тайпейи; 

- ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати. 1-6 август. Темпере, Финляндия; 

- кадетлар ўртасида Осиё чемпионати. 20-23 июль. Бангкок, Таиланд; 

- кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати. 4-10 сентябрь. Афина, Греция;


Рейтинг:    

Фикрлар

   
13 апр 10:11:19
SarvarPARKENTLIK 2706
Artur Taymazovday chempionlar bölinglar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг