UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

18 янв 13:45
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Курашчиларимиздан медаллар шодаси, Тошкентда Олимпиада лицензияси учун турнир ўтказилади

Теглар :  ОлимпиадаКураш
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Мушвиг Исаев хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, мусобақа Олимпия вазн тоифаларида ўтказилди. 

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда III ёшлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Унга қадар барча қитъаларда ана шу Олимпия ўйинлари учун лицензион мусобақалар ташкил этилади. Осиё минтақасида Аргентинага йўлланма берувчи қитъа чемпионати мамлакатимиз пойтахти Тошкентда шу йилнинг 10-13 май кунлари бўлиб ўтади. 

Айтиш керакки, Бокудаги халқаро турнир терма жамоамиз мураббийлар штаби учун айнан ману шу муҳим мусобақа олдидан ёш полвонлар имкониятини чамалаб олиш, терма жамоага муносиб номзодларни саралашда қўл келди. Мушвиг Исаев халқаро хотира турнирида мезбонлардан ташқари Россия, Қозоғистон, Грузия ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этишди. 

Мусобақа якунларига кўра юнон-рум кураши бўйича баҳсларда гиламга чиққан ёш полвонларимиздан Аброр Нурмуҳамедов олтин, Бекзод Аҳмедов кумуш, Муҳаммад Поёнов ва Хусанхон Юнусхоновлар бронза медалларига сазовор бўлишди. Якунда юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади. 

Эркин кураш бўйича ташкил этилган беллашувларда эса терма жамоамиз аъзоларидан Умиджон Жалолов ва Муҳаммадрасул Раҳимовлар олтин медални қўлга киритган бўлсалар, Нодир Раҳимов кумуш, Зафарбек Отахонов эса бронза медалига эга чиқишди. Ушбу натижалари эвазига эркин кураш бўйича терма жамоамиз мусобақани умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади. 

Май ойига қадар ёшлар терма жамоамизни яна бир қатор халқаро турнирлар ва ўқув-машғулот йиғинлари кутиб турибди. Улар орқали мураббийлар штаби Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларни аниқлаб олишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг