10 май 10:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
Кутилмаган қарор! Генри Сехудо чемпион сифатида UFCдаги фаолиятини якунлади
Икки вазн тоифасида UFC чемпиони, эркин кураш бўйича Олимпиаданинг олтин медали соҳиби Генри Сехудо кутилмаганда фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Америкалик 33 ёшли Сехудо бугун АҚШнинг Флорида штати Жексонвилл шаҳрида ўтказилган UFC 249 турнирида Доминик Крусга қарши октагонга кўтарилди ва рақибини иккинчи раундда техник нокаутга учратганди.
Айнан бугунги ғалабали жангидан сўнг Генри Сехудо фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Унинг ММАдаги натижаси 16 ғалаба ва 2 мағлубият эди. Кетма-кет қозонилган олтинчи ғалабадан сўнг Сехудо бошини баланд кўтарган ҳолда октагондан кетди.
Генри Сехудонинг бугунги жангидан суратлар
Ҳавола :
Фикрлар