22 авг 10:34
Янгиликлар
Бокс/ММА
Кутилмаган хабар: Бектемир Мелиқўзиевнинг жанги яна қолдирилди
Аввалроқ, профессионал боксда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев 28 август куни АҚШда мексикалик Алан Кампага қарши жанг қилиши лозимлиги ҳақида хабар қилгандик.
Лекин, кейинроқ кечанинг марказий жанги иштирокчиси Хорхе Линаресда коронавирус инфекцияси аниқланганди.
Шу сабабли, Golden Boy компанияси Линареснинг Хавьер Фортунага қарши жангини кечроқ муддатга сурилишини маълум қилди, деб хабар қилмоқда DAZN. Компания қисқа муддат ичида Фортунага рақиб топа олмаган.
"Бутун дунё бўйлаб спорт мусобақаларида пандемия сабаб номаълумликларни юзага келган. Биз мухлисларимиз юқори даражадаги жанглардан завқ олишлари учун ҳаракат қилмоқдамиз. Жангнинг янги санаси яқин вақтда эълон қилинади", - дейилади Golden Boy баёнотида.
Айнан Линаресда инфекция аниқлангани сабаб мазкур карддаги барча жанглар вақти ўзгарган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар