UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0

08 янв 08:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кутилмаган хабар. Макс Холлоуэй - Алекс Волкановски трилогияси бўлмайди

Александр Волкановски ҳамда Макс Холлоуэй ўртасидаги трилогия жанги расман эълон қилинганидан бир сутка ўтиб бекор қилинди.

Боиси, ярим енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Холлоуэй машғулот пайтида жароҳат орттириб олган. Ушбу чемпионлик жанги 5 март куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC 272 турнирининг марказий тўқнашуви бўлиши керак эди. 

Ҳозирча UFC раҳбарлари Волкановскининг асосий кардда қолиш ёки қолмаслиги бўйича расмий баёнот беришмади. Катта эҳтимол билан Алексга бошқа рақиб топиб берилса керак. 

Эслатиб ўтамиз, UFC 272 турнирининг аҳамияти жиҳатидан иккинчи жанги енгил вазнда амалдаги чемпион Алжамэйн Стерлинг ҳамда вақтинчалик чемпион Петр Ян ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу бирлаштирувчи чемпионлик жанги оқшомнинг марказий баҳсига айланиши ҳам мумкин. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг