12 апр 10:01
Янгиликлар
Теннис
Кузнецова Луганодаги иштирокини давом эттирмоқда
Сайёрамизнинг 109-ракеткаси Светлана Кузнецова Швейцариянинг Лугано шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг чорак финалига йўл олди.
Россиялик теннисчи иккинчи давра учрашувида рейтингнинг 112-поғонасидан жой олиб турган швейцариялик Тимеа Бачинскига қарши кортга чиқди. Икки соату 8 дақиқа давом этган баҳсда Кузнецова 5/7, 6/3, 6/4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Икки теннисчи ўртасидаги учрашувлар ҳисоби 5:0 кўринишига келди. Энди Светлана Samsung Open турнирининг чорак финалида германиялик Антония Лоттнер ҳамда чехиялик Кристина Плишкова учрашуви ғолибасига қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар