UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0

23 окт 11:28
Янгиликлар

Тадбирлар, Баскетбол

Латвиянинг собиқ Президенти Ўзбекистон МОҚда меҳмон бўлди

Теглар :  ЛатвияМОҚ
Айни пайтда Латвия баскетбол ассоциацияси раҳбари, мамлакатнинг 9-Президенти Раймондс Веёнис бошчилигидаги делегация пойтахтимизда меҳмон бўлиб турибди.

Европалик мутахассислар Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюришди. Меҳмонларни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қарши олди. 

Шундан сўнг томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, мамлакатимизда баскетбол спорти ривожини янги босқичга олиб чиқиш мавзусига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. 

Унда Латвиянинг юртимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Рейнис Трокша, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Жасур Акрамов, Ботир Миродилов бошчилигидаги Ўзбекистон баскетбол федерацияси масъуллари ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги вакили Элдор Расулов ҳам иштирок этишди. 

Учрашув аввалида Ойбек Омилович фахрий меҳмонларни қутлашдан мамнун эканини таъкидлаб, уларга юртимиздаги спорт ривожида МОҚ ва Спорт вазирлигининг федерация ҳамда ассоциациялар билан олиб бораётган тизимли ҳамкорлиги, терма жамоаларимиз захирасини иқтидорли ёшлар билан бойитиш борасида йўлга қўйилган селекция ишлари, делегациямизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида қўлга киритган тарихий натижаси ҳақида тўхталди. 

Шунингдек, у давлатимиз раҳбари топшириғи билан жамоавий спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши, Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига ҳозирданоқ тайёргарлик бошлангани хусусида маълумот бериб ўтди.

Ўз навбатида, жаноб Веёнис Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги муваффақияти кўпчиликни ҳайратга солганини алоҳида тилга олди. Шундан сўнг мартабали меҳмон Латвиянинг тўрт йилликнинг энг мухим стартидаги иштироки, ўз юртидаги спорт ривожи, ушбу соҳани молиялаштириш тизими ҳақида гапириб ўтди. 

Қолаверса, у жамоавий спорт турларида Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритиш анча мураккаб вазифалиги, бироқ Ўзбекистон кенг имкониятлар мамлакати экани ва ушбу йўналишда ишларни тизимли ташкил этиш орқали бундай ютуқларга эришиш мумкинлигини қўшимча қилди. 

Учрашув сўнгида томонлар ҳамкорликнинг янги босқичлари ҳақида фикр алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг