UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0 14:28ESPN АПЛнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди 0 13:58Конор Махачевдан енгилган ватандоши Гэррига юзланди 0 13:27Махачев Холлоуэйга жавоб қайтарди: "Буни сен тушунишинг қийин" 0 12:54Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0

20 май 18:51
Янгиликлар

Футбол

Лаутаро болалиги ҳақида: "Ижарага пулимиз етмагани учун қарийб 3 йил отамнинг дўстиникида яшадик"

"Интер" клуби ва Аргентина миллий терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес болалик йиллари қандай ўтгани ҳақида гапириб берди.

– Сиз бой оилада улғаймагансиз. Аргентинадаги болалигингиз қандай ўтган?

– Вазиятни тушунтиришга ҳаракат қиламан. Отам футболчи эди. У профессионал даражага чиқиб, В Серияга етганида, Баия-Бланкадаги ҳарбий-денгиз базасидаги авиамеханиклик ишини ташлаб кетган. Отам тўп тепадиган жамоа қуйи лигага тушиб кетгач, оилани боқиш учун пул етмай қолди. Шундан сўнг у кекса ёшдаги инсонларга қаровчи бўлиб ишлай бошлади, онам эса уй хизматчиси сифатида озгина пул топарди. Оилада учта фарзанд эдик ва уйда доим пул етишмовчилиги сезиларди.

– Егулик ҳам тез-тез тугаб турармиди?

– Тўғрисини айтсам, унчалик эмас. Акам ва укам билан ким кўпроқ ейиш бўйича мусобақа ўйнардик. Аммо кечки овқатни кутаётганда қорним очганини ҳис қилганим ҳалиям ёдимда. Бундан ташқари, ижара ҳақини тўлай олмасдик. Шу сабабли қарийб уч йил давомида отамнинг бир дўстиникида яшадик. У ерда вақти-вақти билан электр энергияси учун атиги 100 песо (ҳозирги курс бўйича тахминан 6 евроцент) тўлаб турардик, холос.

– Ўша даврлардан хотирангизда нималар қолган?

– Ўша кунларни эсласам, юзимга табассум югуради. Мен бахтли эдим, чин юракдан бахтли эдим. Мени ҳақиқий эркак сифатида шакллантирган ўша туйғуларни яна бир бор ҳис қилишни истардим. Ота-онам туфайли камтарлик ва ҳурмат нима эканлигини ўргандим, ҳозир эса бу фазилатларни ўз фарзандларимга сингдириб келяпман, - деди Лаутаро.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг