UZ

Сўнгги янгиликлар

11:11"Ҳеч нарса қилмасанг ҳам 3-4 млн доллар тўлашади". Царукян WWEда чиқиш истагини билдирди 0 10:50Гвардиола кечаги камбекдан сўнг нималар деди? 0 10:29Иккитагина финиш қайд этилган UFC Fight Night 274 турнирининг барча натижалари 0 10:08Ислам Махачевнинг UFC`даги рақиби аниқланди 0 09:47Алжамейн Стерлинг иштирокидаги UFC турнирининг асосий жанги тўлиқ давом этди + ФОТО 0 09:26Шерзод Темировнинг олийжаноблиги – у маҳаллий футболчилар фойдасига ўз маошидан воз кечди 0 09:05Esports World Cup. Абдусатторов - Карлсен партияси ўтказилмайди 0 08:44Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026. Бугун 7 нафар дзюдочимиз медаллар учун курашади 0 08:23Бобур Қурбонов Шоҳжаҳон Эргашев билан бир оқшомда жанг қилади (ПОСТЕР) 0 08:02Англия кубоги, 1/2 финал. “Манчестер Сити” — “Саутгемптон” 2:1 + ВИДЕО 0 07:41World Boxing Кубоги. Икки боксчимиз финалда, учинчисида бронза! 0 07:20Berlin Millennium Team Cadet European Cup. Биринчи кун 8 та медаль, умумжамоа ҳисобида 1-ўриндамиз! 0 06:59Мария Тимофеева Швейцария турнири финалида! 0 06:38"Ал Аҳли" — кетма-кет иккинчи бор Элит Осиё чемпионлар лигаси ғолиби! 0 01:30Достон Бозоров, Фурқатбек Ёқубов ва бошқа юлдузлар иштирокидаги Mangu 2 турнири якунланди (Барча натижалар битта саҳифада) 0

29 янв 22:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Лазизбек Муллажонов нокаутли ғалабадан сўнг: "Рақибни ўрганиш учун етарли вақт бўлмаганди"

Бугун Москва шаҳрида профессионал боксда дебют қилган супер оғир вазнли боксчимиз Лазизбек Муллажонов мезбон боксчи Александр Степановни иккинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.

Муллажонов www.olamsport.com сайти учун жангдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Жангга тайёргарлик кўнгилдагидек бўлди. Чунки машғулотларни ўзимизнинг терма жамоа билан олиб бордим. Терма жамоа мураббийлари менга катта ёрдам беришди. Шунинг учун тайёргалик аъло даража бўлди дея оламан.

Рақибим жангга оз муддат қолганда ўзгарди, ўрганиш учун етарлича вақт бўлмади. Лекин бу ғалаба қозониш учун ҳалал бермади.

Жангни муддатидан олдин якунланишини кутмагандим, лекин ният қилгандим. Албатта ҳамма боксчи дебют жангини муддатдан олдин тугатишни хоҳлайди.

Ин Шаа Аллоҳ 31 январь Ўзбекистонга қайтамиз ва 5 февралдан Янгиобод ўқув-базасида  йиғинимиз бошланади. Мураббийларимиз билан маслаҳатлашган холда машғулотларга борамиз албатта» - деди Лазизбек.

Сарвиноз Рахмонқулова суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг