04 июн 21:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
Лазизбек Мулложонов иштирокидаги жанг 2 раунд давом этди
Супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Лазизбек Мулложонов проф рингдаги иккинчи жангини ўтказди.
Россиянинг Санк-Петербург шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида ҳамюртимизга эстониялик Антон Шомкин (30 та жанг, 14 ғалаба, 15 та мағлубият ва битта дуранг) рақиблик қилди. Олти раундга мўлжалланган жанг иккинчи раундга келибоқ якунланди. Мулложонов рақибини нокаут эвазига мағлуб этди.
Ғалабадан сўнг сайтимиз мухбири боксчимиздан интервью олди:
"Рақибим ўзгаргани учун уни ўрганишга етарлича вақт бўлмади. Менда бир кун вақт бор эди. Шунга қарамай, рақибимни биринчи раундда ўрганиб, иккинчисида нокаут қилишга эришдим, Алҳамдулиллаҳ, буни уддаладим", - деди боксчимиз.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар