UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

03 окт 12:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Леннокс Льюис Усикка мағлубиятсиз кетишни маслаҳат берди

Супероғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Леннокс Льюиснинг фикрича, камарларнинг амалдаги соҳиби Александр Усик боксда узоқ қолиб кетмаслиги керак.

Айниқса, у ўз фаолиятини давом эттириш учун кучли ички эҳтиёжни ҳис қилмаса.

"Инсон қачон дам олишини ўзи ҳал қилиши керак, - деди Льюис Sky Sports’га берган интервьюсида. - У бу турткини, кетиш истагини сезиши керак. Мен сенга айтаман: истаган вақтингда кетавер, лекин буни мен қилганимдек, чўққида туриб амалшга ошир. Албатта, бу жуда қийин, чунки сен боксда энг яхши бўлишни, барча камарларни ушлаб туришни ва биринчи рақамли бўлишни хоҳлайсан. Унутма, ҳар доим бу вазиятни ўзгартирмоқчи бўлган рақиблар бор. Улар кутишяпти, сени енгишни исташяпти, ҳар бири сени мағлуб этган биринчи боксчи бўлишни хоҳлашяпти. Шунинг учун, чўққида туриб кетиш ҳақида қайғуриш керак".

Эслатиб ўтамиз, Леннокс Льюис 2003 йилда WBC чемпионлик камари соҳиби сифатида фаолиятини якунлаган эди. Бунгача у промоутер Дон Кинг ҳамда санкция берувчи ташкилотлар билан келишмовчиликлар туфайли йўқотган WBA ва IBF камарларига ҳам эгалик қилган (ўша пайтда WBO камари унчалик обрўли ҳисобланмаган).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг