03 май 17:40
Янгиликлар
Бокс/ММА

Леннокс Льюис: "Яқин орада Тайсон билан реванш бўлиши мумкин"
Оғир вазнда собиқ мутлак чемпион боксчи Леннокс Люис Майк Тайсонга қарши реванш жанги ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади.
"Жанг ҳали аниқ бўлгани йўқ, лекин биз Майк билан бу ҳақида гаплашмоқдамиз. Катта эҳтимол, яқин орада Тайсон билан реванш бўлади", - деди Леннокс Люис.
Эслатиб ўтамиз, Льюис ва Тайсон 2002 йилнинг ёзида ўзаро жанг қилишган. Ўшанда Леннокс Льюис Тайсонни еттинчи раундда нокаутга учратганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар