UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0 12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0

24 мар 16:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Лерон Мёрфи Диего Лопесга "вызов" ташлади

Даъвогарлар жангида Мовсар Евлоевга имкониятни бой берган Лерон Мёрфи кейинги рақиби ким бўлишини билади.

Британиялик ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар, унинг россияликка қарши жангини танқид қилган Диего Лопес билан октагонда тўқнаш келишга қарши эмаслигини билдирди.

"Йўқ, Лерон, биз бир хил эмасмиз. Бошқа бундай қилма!", - деб ёзди Лопес ижтимоий тармоқда UFC Fight Night 270 турниридан кейин.

"Мен уч раунд қоровулхонада чалқанча ётмадим, оғайни. Кел, кейинги сафар иккимиз октагонда тўқнаш келамиз", - дея жавоб берди Мёрфи бразилияликка Евлоев билан бўлган жангини эслатиб.

Лерон Мёрфи куни кеча кўпчилик овоз билан Мовсар Евлоевга ютқазган бўлса, Диего Лопес январь ойида ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини қўлга киритиш учун иккинчи марта муваффақиятсиз уриниш қилиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан Александр Волкановскига ютқазганди.

Айни пайтда бразилиялик ҳамда британиялик аралаш яккакураш усталари ташкилотнинг ярим енгил дивизиони рейтингида мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турибди. Лопес 14 июнь куни Оқ уйдаги турнирда америкалик Стив Гарсияга қарши жанг ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг