01 янв 10:17
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ломаченко - Линарес жанги 2018 йилнинг энг яхшиси деб топилди
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) 2018 йилнинг энг яхши жангини эълон қилди.
Унга кўра, “Йил жанги” номинациясида украиналик Василий Ломаченко ҳамда венесуэлалик Хорхе Линарес ўртасидаги бирлаштирувчи чемпионлик жанги 2018 йилнинг энг яхши жанги сифатида тан олинди.
Ушбу чемпионлик жанги 12 май куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги афсонавий Madison Square Garden аренасида ўтказилган ва унда Ломаченко рақибини 10-раундда нокаутга учратиб, енгил вазн тоифасида WBA чемпионлик камарини қўлга киритган эди.
Ҳавола :
Фикрлар